Ашраф Али Таҳонавийнинг фарзанд тарбиясига оид насиҳатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ашраф Али Таҳонавий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Фарзандларни комил қилиб тарбиялаш барча ота-онанинг бурчидир. 80 йиллик умрим давомида буюк олимлар билан суҳбатлашиб, таълимини олганимдан келиб чиқиб, шуни айтаманки, «Болам ақли кириб, гап тушунадиган бўлганда тарбиясини бошлайман, бир яхши инсонга таълим олишга берсам, албатта, солиҳ бўлиб етишади», деб ҳаргиз ўйламанг.

 Инсон умри давомида хоҳ яхши, хоҳ ёмон хулқни 5 ёшигача олиб бўлади. Сиз ҳаргиз, у ҳали ёш бола,  деб унинг олдида ёмон хулқланманг. Фотоаппаратни кўрганмисиз? Унинг жони йўқ, ақли йўқ. Лекин сиз расм оладиган бўлсангиз, қошу кипригингизгача аниқ кўрсатиб беради. Ёш боланинг эса ўзига яраша ақли бор, жони бор.

Сиз, 10-15 болам бўлса,  деб ният қиласиз. Лекин 3-4 тасини тарбия қилганингиздан сўнг  нафасингиз орқага қайтади. Буларни қандай солиҳ ва солиҳа қилиб тарбия қиламан, деб ўйлайсиз. Менинг Аллоҳ учун сизга насиҳатим шуки, сиз биринчи фарзандингизга бор ғайратингизни сарфлаб, яхшилаб тарбия қилиб олинг. Бошқаларини шу болангизнинг ўзи тарбия қилиб олади».

Абдусаттор Абдураҳимов

Мавзуга оид мақолалар
АЁЛЛАР УЧУН РАМАЗОН НАСИҲАТЛАРИ Муслима опасингиллар Бу улуғ ойда вақтларингизни Қиёмат куни сизга ютуқ ва бахт келтирадиган ишларга сарфланг. Жаннатга давоми...

06:01 / 05.03.2017 3852
Рус тилидан Азиза Жалолиддинова таржимаси Асабийлашманг Ўзингиздан бошланг. Авваламбор, болалар бизнинг кайфиятмизни ҳис қилиб, ундан таъсирланадилар. давоми...

07:59 / 09.08.2018 4289
embedhttpswww.youtube.comwatchvFzo55xyN9Sofeatureyoutu.beembed

09:54 / 06.07.2018 2560
Ҳар  бир нарсани билишга интиладиган олимларнинг тадқиқотларига асосан, эркакларга нисбатан аёллар учун мулоқотда бўлиш  физиологик даражада муҳим экан. Яъни давоми...

06:14 / 24.02.2017 7101