Шиша идишдаги апельсин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ота ўғлига ичида катта апельсини бор шиша идиш берди. Ўспирин ўғил отаси қандай қилиб бундай катта апельсинни шиша идишнинг шундай кичик оғзидан киритганидан таажжубга тушди. Бутун кунини шу ҳақда ўйлаган ҳолда ўтказди. Охири бу ишнинг мантиғини топа олмай, отасидан “Бунда бирор найранг борми?” деб сўради.

Отаси табассум қилди. Сўнгра ўғлини қўлидан тутиб, уйларининг ҳовлисидаги боғга етаклаб борди.

У ерда ўғлига бир бўш шиша идиш келтиришини буюрди. Ўғил олиб келгач, уни янги мева қилаётган апельсин шохига бойлади, сўнгра бир кичик мевани идишнинг ичига киритиб қўйди. Шундан кейин ота-ўғил боғни тарк қилдилар.

Орадан кунлар ўтди. Шиша идиш ичидаги апельсин катталашиб, ундан чиқа олмайдиган бўлди. Шундай қилиб, бола сирни билиб олди. Шунда ота фурсатдан фойдаланиб, кичик фарзандига дарс бўлиши учун насиҳат қилиб: “Эй ўғлим! Сен мана шу шиша идишсан, апельсин эса ахлоқ. Кичиклигингдан ахлоқ мевасини ўзлаштирсанг, у сенинг ичингда ўсиб боради. Натижада катталашиб, сендан ташқарига чиқмайдиган бўлади”, деди.

Араб тилидан эркин таржима

Мавзуга оид мақолалар
Фаришталар инсонлардан фарқ қилади. Уларнинг ўз ихтиёрлари йўқ, улар доимо Аллоҳга итоат қиладилар, исён қилишга имконлари йўқ. Қуръони Каримда шундай дейилган давоми...

01:51 / 10.11.2016 3729
Ассалому алайкум, азиз мухлислар Муборак Мавлид ойи муносабати билан эълон қилинган янги танловимизга Сиз, азиз мухлисмухлисалардан мақолалар кела бошлади. Ва давоми...

10:05 / 19.03.2017 3439
Malaysia Airlines Малайзия ҳаво йўллари ҳаж ва умра зиёратларига йўл олган жанубишарқий осиёлик мусулмонлар учун дунёдаги биринчи махсус хизматни йўлга қўйди. Биз давоми...

11:53 / 16.02.2019 2374