Ана ўшалар ҳидоятга залолатни сотиб олганлардир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Ана ўшалар ҳидоятга залолатни сотиб олганлардир.

Ва тижоратлари фойда келтирмади ҳамда ҳидоят топганлардан бўлмадилар».

(Бақара сураси, 16-оят)

Ушбу оятда Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳидоятни қўйиб, залолат – адашиш йўлини ихтиёр қилганликларини илоҳий таъбирлар билан баён қилмоқда. Агар улар хоҳласалар, ҳидоят қўлларига теккан эди, ундан фойдаланиб юрсалар бўлар эди. Пайғамбар алайҳиссалом бошқалар қатори уларни ҳам даъват қилган эдилар. Аммо улар ҳидоятни бой бериб, залолатни танладилар. Яъни ҳидоятга залолатни сотиб олдилар. Аммо уларнинг бу тижорат-савдолари фойда келтирмади. Шу билан бирга, улар ҳидоятда – тўғри йўлда юрувчилардан бўлмадилар.

 Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Мунофиқнинг белгиси учдир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, сўзида турмайди ва омонатга хиёнат қилади», деганлар.

 Шунингдек, Имом Бухорий Ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Тўрт нарса бор, кимда улар бўлса, тўлиқ мунофиқ бўлади. Кимда улардан бир хислат бўлса, уни ташлагунча, нифоқнинг хислатларидан бири у кишида туради. Омонатга хиёнат қилади, ёлғон гапиради, аҳд қилса, алдайди ва тортишса, фожирлик қилади», дейилган.

Мавзуга оид мақолалар
httpsyoutu.bed5itJ610T2w

02:27 / 07.03.2019 2172
1975 йили туғилганман. Қишда. Биринчи фарзанд бўлганим учун буни эслашга қарор қилдим. Негалигини эса мақола охирида айтаман. Ёшлигимда боксни умуман хушламасдим, давоми...

09:46 / 11.03.2017 4405
  «Саҳв» сўзи луғатда «унутиш» маъносини англатади. Намозда маълум бир амаллар унутилса, ундан ҳосил бўлган нуқсонни саҳв саждаси қилиш ила тўғрилаб олиш имкони давоми...

03:00 / 18.05.2017 9391
Саҳл ибн Ҳанзаладан ривоят қилинади «У бефарзанд эди ва «Агар Исломда турганимда бир болам чала туғилиб, яшамаса, бунга сабр қилишим дунёдаги ва унинг ичидаги давоми...

00:50 / 05.11.2017 3538