Ана ўшалар ҳидоятга залолатни сотиб олганлардир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

«Ана ўшалар ҳидоятга залолатни сотиб олганлардир.

Ва тижоратлари фойда келтирмади ҳамда ҳидоят топганлардан бўлмадилар».

(Бақара сураси, 16-оят)

Ушбу оятда Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳидоятни қўйиб, залолат – адашиш йўлини ихтиёр қилганликларини илоҳий таъбирлар билан баён қилмоқда. Агар улар хоҳласалар, ҳидоят қўлларига теккан эди, ундан фойдаланиб юрсалар бўлар эди. Пайғамбар алайҳиссалом бошқалар қатори уларни ҳам даъват қилган эдилар. Аммо улар ҳидоятни бой бериб, залолатни танладилар. Яъни ҳидоятга залолатни сотиб олдилар. Аммо уларнинг бу тижорат-савдолари фойда келтирмади. Шу билан бирга, улар ҳидоятда – тўғри йўлда юрувчилардан бўлмадилар.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Мунофиқнинг белгиси учдир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса, сўзида турмайди ва омонатга хиёнат қилади», деганлар.

Шунингдек, Имом Бухорий Ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Тўрт нарса бор, кимда улар бўлса, тўлиқ мунофиқ бўлади. Кимда улардан бир хислат бўлса, уни ташлагунча, нифоқнинг хислатларидан бири у кишида туради. Омонатга хиёнат қилади, ёлғон гапиради, аҳд қилса, алдайди ва тортишса, фожирлик қилади», дейилган.

Мавзуга оид мақолалар
Исломда фарзанд келажагига ҳали оила қурилмасдан олдин эътибор қилинади. Қуйидаги ҳадиси шариф бунга далолат қилади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят давоми...

19:06 / 22.12.2016 3105
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кечанинг зулмат бўлакларига ўхшаш фитналар келгунча амалларни қилиб қолишга давоми...

04:23 / 17.11.2016 3551
САВОЛ Аёллар оёқларига пайпоқ киймасдан намоз ўқиса бўладими ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг давоми...

08:01 / 16.10.2016 5280
  Қулоғига мой томизса ҳам. Сув томизиш. Бошқа жинсдаги шахсга шаҳват назари билан қараб туриб, манийси тўкилган кишининг рўзаси очилмайди. Бу ишда жинсий давоми...

01:54 / 27.05.2017 3250