Аллома Муҳаммад Юсуф ҳазратлари хотирасига
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тангрим кўрсатган йўлдан бир умр собит кетар, Пайғамбар суннатларин бенуқсон адо этар, Қуръон, ҳадис илмида комил мақсадга етар, Бундай улуғ аллома юз йилда бир бор келар.   Устозимиз сийрати кўп муаззам эдилар, Қавмлари ичида хўп мукаррам эдилар, Исломга эътиқоди ҳам мустаҳкам эдилар, Бундай улуғ аллома юз йилда бир келар.   Эл ичида азиздир, Аллоҳ ўзи сийласа, Илм ортидан қувиб жиндек қийнаса, Кечалари тонггача ибодатдан синмаса, Бундай улуғ аллома юз йилда бир келар.   Шогирдлари кўп бўлар сочлари толасидан, Толибини кам кўрмас ҳатто ўз боласидан, Келди-кетди узилмас мўъжаздек хонасидан, Бундай улуғ аллома юз йилда бир келар.   Масжидларнинг меҳроби ҳазратимга мос эди, Солиҳ амаллар қилмак устозимга хос эди, Ташқарида қор ёғса, улар бор жой ёз эди, Бундай улуғ аллома юз йилда бир келар.   Меҳробда туришлари ҳаммага ибрат эди, Сўзлари мўминларга бир олам ҳикмат эди, Бу ҳикматлар дўзахнинг ўтига чиммат эди, Бундай улуғ аллома юз йилда бир келар.   Дуоларга қўл очиб, элга дуо қиларди, Устоз борган хонадон поёндозлар соларди, Қадами теккан жойда барокатлар қоларди, Бундай улуғ аллома юз йилда бир келар.   Устозимни эсласам, кўзларимдан ёш томар, Нега шунча умрни ўтказдим деб бесамар, Вайрона Эргаш қалбин шу дил сўзлари ямар, Бундай улуғ аллома юз йилда бир келар.  

 Шоир Эргаш

Мавзуга оид мақолалар
ҚАЛБ Қайлардасан, қанисан, эй қалбим Сенсизлик қийнамоқда, эй иймоним, Тобора йўқотмоқдаман имконим, Ҳароб қилма кечир, эй Аллоҳим. Тавбалар қиламан, тиним давоми...

10:46 / 19.11.2016 2396
Бугун 23 май 2019 йил санасида muslimaat.uz сайти қошида муборак Рамазон муносабати билан аёлқизлар ўртасида гўзал овоз соҳибаларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган давоми...

04:14 / 24.05.2019 1603
Иймонли фарзандлар тарбия қилмоқчи бўлганларга 8 маслаҳат Фарзанд тарбияси бугунги кун воқеликларини ҳисобга олсак, осон ишлардан эмас. Мусулмон отаоналар учун давоми...

10:41 / 08.02.2017 6559
Энг гўзал хулқ эгаси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм  Аллоҳ таоло Ўз каломи шарифида Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят, дея марҳамат қилади. Ушбу давоми...

23:55 / 13.12.2017 2503