Аллоҳнинг зикри Аллоҳнинг бандаларига нисбатан одобни пайдо қилади (1-қисм)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=54N9VlrxQwk&feature=youtu.be[/embed]

Мен Аллоҳ азза ва жала Ўз Каломида бизга баён қилган ҳамда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ўз ҳадисларида ёритиб берган ибодатлар борасидаги даъватлар ичида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зикри учун қилинган чақириқдек даъватни топа олмадим. 

Аллоҳнинг Китобида ҳам Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг суннатида ҳам бошқа тоат ва ибодатлардан кўра Аллоҳ зикрининг аҳамиятига далолат этадиган нарсадек муҳим нарсани учратмадим. 

Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг китобида бошқа тоат-ибодатлар орасида зикрнинг аҳамияти ва унинг муҳимлигидан кўра ишончлироқ нарсани топа олмадим. 

Бизлар учун бу ҳақида айтган Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ушбу сўзи кифоя қилади: 

“Дунё лаънатланган. Ундаги Аллоҳнинг зикри ва унга яқин бўлган нарсадан бошқа барча нарсалар ҳам лаънатлангандир”. 

Агар бунга яна қўшмоқчи бўлсак, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадиси қудсийдан айтган ушбу сўзи бизга етарлидир: 

“Мен, Мени зикр қилган кишининг ўртоғиман. У Мени ёлғиз ўзи эсласа, Мен ҳам уни ёлғиз эслайман. Агар жамоат ичида эсласа, Мен ҳам уни энг яхши жамоат орасида эслайман”.

Мен бундан аввал мўмин бандани барча ҳолатда Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилувчи бўлишини қаттиқ талаб этган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китобидаги оятларга тўхталмоқчиман. 

Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу оятига назар солинглар. 

“Роббингни эртаю кеч ичингда тазарруъ-ла, қўрқиб овоз чиқариб, гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма” (Аъроф сураси, 205-оят).

Аллоҳнинг зикрида гоҳида бир-бирига мос келмаётгандай кўринган, лекин уларнинг ўртасида уйғунлик (симметриклик) бўлган икки белгини Бориъ субҳанаҳу ва таоло қандай баён қилиб берганини кўринглар.

Аллоҳ яна бир марта айтади: 

“Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?” (Раъд сураси, 28-оят).

Яна бошқа ўринда содиқ мусулмонларни ҳамда Аллоҳнинг йўлида сидқидиллик билан юрувчи мўминларни васф қилиб айтади: 

“Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир” (Анфол сураси, 2-оят). 

Каломининг бошида: “Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, ….. мўминлардир”, деб келтирди. 

Бу оятлар, тушган ўлжаларни қандай тақсимлаш ҳақида сўровчига жавоб тариқасида нозил бўлган эди. 

Аллоҳ ўз сўзини нозил қилди: 

“Сендан ўлжалар ҳақида сўрарлар. Сен: «Ўлжалар Аллоҳ ва Пайғамбарникидир. Бас, Аллоҳга тақво қилинглар ва ўз ораларингизни ислоҳ этинглар. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилинглар», деб айт”.

Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир” (Анфол сураси, 1-2-оятлар).

Қаранг, қалб титраш ва изтироб сифатига эга бўлган вақтда, Аллоҳнинг зикри қалбга титроқ ва изтироб туширишини қандай тушинтириб берилганини кўринглар.

Давоми бор….

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбаси.

2 октябрь 1992 йил.

Тошкент шаҳар Эшонгузар жоме масжиди

имом-хатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси.

Мавзуга оид мақолалар
Мен Саудия Арабистони пойтахти АрРиёд шаҳрида инглиз тилидан таржимонлик қилар эдим. Америкадан Сурияга давоми...

09:01 / 06.03.2017 7670
Австралиянинг йирик банкларидан бири ўз ходимларининг дресскодига кийиниш меъёрлари ўзгартиришлар давоми...

11:29 / 14.03.2017 4912
Аллоҳ таоло «Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди. У сизга чорва ҳайвонларининг терисидан кўчадиган ва давоми...

03:56 / 29.12.2016 3929
Ўн нарса фитратдан Савол Ассалому алайкум Балоғат ёшига eтаётган қиз ва йигитларнинг қўлтиқ ости ҳамда давоми...

07:30 / 16.08.2017 6831