Аллоҳнинг китобида ибратлар бор
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=Of5AGNFrBgI&feature=youtu.be[/embed]

АЛЛОҲНИНГ КИТОБИДА ИБРАТЛАР БОР

* Оқил ва эркин банда Аллоҳ таоло Китобининг қонунчилиги ҳақида ўйлаганида уни Ўзининг расули Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий қилиб туширган Зотга сажда қилмай иложи йўқ. Унинг сажда қилиши аниқ. * «Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин» (Бақара сураси, 286-оят). Роббимиздан ушбу матнни топдик. Бу бизга Аллоҳ томонидан берилган таълимдир. Энди биз Роббимизнинг сўзидан лаззатланишимиз лозим! Унга қандай дуо қиламиз? Унга «Эй Роббимиз!» деб мурожаат қиламиз. * Шунинг учун саййидимиз Абу Бакр: «Агар мен Аллоҳнинг Китобидаги ўзим билмайдиган нарсани айтсам, қайси ер мени кўтаради ва қайси осмон менга соя солади?» деб айтганлар. Хўп, яхши, агар «Сиз нимага ундай деяпсиз, ахир арабсиз-ку», деса, жавоб шуки, агар у араб бўлса ҳам, (Аллоҳнинг Китобидаги билмайдиган нарсасини гапирмаслиги керак). * Умматимиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китоби билан тартибга солиниб, интизомли бўлиши даркор. Эй дўстларим, биз Аллоҳнинг Китобидан тўсилиб қолганмиз. * Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг умматим раҳм-шафқат кўрсатилган умматдир», дедилар. Биз хушхабар етказувчи тарғиботчилармиз. Биз одамларни кофирга чиқарувчилар эмасмиз. Биз учун бундай қилиш ҳеч қачон мумкин эмас. * «Тафсир» сўзининг, яъни «Қуръон тафсири» сўзининг маъноси нима? * Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китоби билан боғлиқ бу дарсларни бошидан кузатиб боринг.  

Имом Бутий суҳбатлари асосида тайёрланган видеороликдан

Абдуллоҳ ҒУЛОМОВ таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Матоф ерида 1 метру 10 см баландликда Каъбанинг жанубий рукнига маҳкамлаб қўйилган тошдир. У тошнинг узунлиги 25 см, энига 17 см. У Каъбанинг деворларига ўтқазилган. давоми...

06:17 / 09.08.2017 10866
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Алҳамду лиллаҳи Роббил аъламин. Вассолату вассаламу аъла хойри холқихи Муҳаммад ва давоми...

23:03 / 22.02.2017 6353
Қайда бўлсада ҳамроҳлари ордир муслималар. Номаҳрамларчун, юзи пардадордир муслималар. Кундузи беш вақт намозда мудом эрурлар қоим. Тунларда таҳажжуд ила давоми...

08:05 / 06.12.2016 4124