«Аллоҳ» сўзидаги мўъжиза

0 497

«Аллоҳ» сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий касалликларни даволашда муҳим ўрин тутади. Нидерландиялик руҳшунос, профессор Ван дер Ховен ўзи мусулмон бўлмаса-да, Ислом дини илми билан қизиқади ва Қуръони Карим сир-синоатларини тадқиқ қилади.

Шу яқин кунларда у ўзининг кашфиёти ҳақида эълон қилди. Унда айтилишича, доимий равишда Қуръон ўқиб юрадиган ҳамда «Аллоҳ» сўзини такрорлаб турадиган мусулмонлар асосан руҳият билан боғлиқ бўлган касалликлардан ҳимояланган бўлар экан.

Нидерландиялик профессор бу кашфиётини ўз беморлари устида уч йил мобайнида олиб борган кузатувлари билан тасдиқлади. Унга ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг кўпчилиги мусулмон бўлмаган.

Бунинг устига араб тилидан бирор сўз билмаганлар. Бироқ улар «Аллоҳ» сўзини тўғри талаффуз қилишга ўргатилганларида, айниқса, ғамгин, тушкун ва руҳий тангликка тушиб қолган беморларда натижа ҳайратланарли даражада бўлган.

«Аллоҳ» сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий касалликларни даволашда муҳим роль ўйнайди, деб тушунтирди Ван дер Ховен. У ўзининг тадқиқотида шуни таъкидлаб ўтадики, «Аллоҳ» лафзидаги биринчи «А» унлисини талаффуз қилиш нафас олиш тизимини назорат қилиб, тутиб туради.

«Л» ундошининг араб тилига мойил талаффузи қўшимча нафасни бўшаштиради. Охирги «Ҳ» ҳарфининг талаффузи ўпка ва юракни бир-бири билан боғлаб, юрак уришини назорат қилиб туради.

Баҳам кўринг

Leave A Reply