Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ой-у ўн кун кутадилар. Муддатлари етганда ўзлари ҳақида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир.

(Бақара сураси, 234 оят)

Жоҳилият аҳлининг одатига биноан, эри ўлган хотиннинг устига эрининг қариндошларидан бири ридосини ташлаб қўйса, аёл бечора ўз-ўзидан ўша одамнинг мулкига айланиб қолар эди. Хоҳласа, ҳалиги одам ўзи хотин қилар, хоҳласа, бошқа эрга бериб, маҳрини олар ёки умуман, сотиб юборар эди.

Ислом бу зулмни аёлнинг елкасидан кўтариб ташлади. Эри ўлган аёлнинг иддасини маълум муддатга чегаралаб қўйди: «тўрт ой-у ўн кун». Бунинг ҳикмати кўп. Аввало, бу муддат ичида раҳмининг (бачадоннинг) ҳомиладан бўш ёки бўш эмаслиги билинади.

Иддалари чиққанидан кейин, аёллар шариат йўли билан ўзларига совчи кутсалар, айб эмас. Демак, эри ўлганидан тўрт ой-у ўн кун битгач, хотини ясаниб, пардоз қилиб, эрга тегиши учун совчи кутса, ўзининг иши, ҳеч кимга гуноҳ бўлмайди. Уни бу ишдан тўсишга ҳеч кимнинг ҳаққи ҳам йўқ. Шариатнинг ҳукми – шу. Ҳаётда бундан бошқа ҳолларнинг учраб туриши эса бидъат ёки хурофотдир. Хурофотдан сақланиш лозим. Чунки:

«Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир».

Иддада ўтирган аёлга нисбатан шариат кўрсатмаларидан бошқа йўл тутмаслик керак.

Мавзуга оид мақолалар
Навбатдаги намоз. Ҳар доимгидек масжидга кирувчиларга, Аллоҳнинг амрига Лаббай деб жавоб бераётганларга давоми...

11:52 / 12.02.2019 3474
Аллоҳ таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсин Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар давоми...

04:19 / 09.07.2017 16707
 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Қирғизистон Республикасининг Ўш давоми...

07:31 / 23.09.2018 2107
Ассалому алайкум азиза ва муслима опасингилжонлар Барчаларингизга Ийд Рамазон ҳайити муборак давоми...

13:30 / 26.12.2016 4930