Кишиким қилса олимларга таъзим,
Андоқки қилур Пайғамбарга таъзим.
***
Илм ўқуб қилмаган амал мақбул,
Дона сочиб кўтармади маҳсул.
***
Билмаганни сўраб ўрганган олим,
Орланиб сўрамаган ўзига золим.
***
Бефойда сўзни кўп айтма,
Фойдали сўзни кўп эшитурдин қайтма.
***
Тил ширинлиги кўнгилга ёқимлидир; мулойимлиги эса фойдали. Чучук тил аччиққа айланса, кўпчиликка зарари тегади; қанддан май таёрланса, ҳаром бўлади. Ширин сўз соф кўнгиллар учун асал каби тотлидир; болалар учун мулойим табиатли одам ҳалвофуруш каби севимлидир.
***
У ердан бу ерга гап ташувчилар элнинг гуноҳини ўз бўйнига олувчилардир. Чақимчилик ҳатто чин гап бўлса ҳам, кўнгилсиздир, ёлғон бўлса, янада нафратлидир. Сўз етказувчининг хоҳ каттаси, хоҳ кичиги – дўзах ўтининг тутантириғи бил.
***
Кимки, ёлғон сўзни бировга тўнкагай, ўз қора юзини ёққа булайди. Озгина ёлғон ҳам улуғ гуноҳдир; озгина заҳар ҳам ҳалок қилувчидир.