Агар эр ҳам, аёл ҳам ишласа уларнинг ҳар бири ўз маошини ота онасига сарфлашга ҳақли
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар эр ҳам, аёл ҳам ишласа, уларнинг ҳар бири ўз маошини ота-онасига сарфлашга ҳақли

Замонавий оилалардаги жанжалларнинг сабаби кўпинча уларнинг бирортаси ўз ота-онасига моддий ёрдам берганлиги оқибатида келиб чиқаётганлиги сир эмас.

Эрлар «ҳозирги қийин иқтисодий шароитда» ота-оналари ва яқин қариндошларига ёрдам бермоқчи бўладилар, бундай ҳолатларга аёллар анча оғриқли ва рашкона муносабатда бўладилар.

Бироқ бунга тамоман акс ҳолатлар ҳам учрайди. Масалан, аёл киши ишлаб, ўз даромадининг маълум қисмини эрининг ота-онасига ажратади. Бироқ бундай ҳолатлар камдан-кам бўлади.

Исломий нуқтаи назардан эса, бундай мисоллар истисно бўлмаслиги керак, аксинча, ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш бу ҳар бир соғлом фикрловчи инсон учун меъёрдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Исро сураси, 23 оятида марҳамат қилади:

وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاَهُمَا فَلاَ تَقُل لَّهُمَآ أُفٍّ وَلاَ تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلاً كَرِيمًا

Аллоҳнинг элчиси (соллаллоҳу алайҳи васаллам), яшаш даври ва маконидан қатъи назар, иймони бор ҳар бир кишига намуна ва мукаммаллик тимсоли ўлароқ, марҳамат қиладилар: «Тавҳиддан кейинги инсонни Аллоҳга яқинлаштирувчи энг яхши ибодат ота-онага ғамхўрлик қилишдир».

Албатта, бу мажбурият, аввало, ота-онанинг бошқаларига нисбатан иқтисодий имконияти кенгроқ бўлган ўғилларига тушади. Бироқ бу бошқа ўғиллар ва қизлар барча масъулиятни бир киши елкасига юклаб, ота-онага ғамхўрлик ҳақида  унутишлари керак дегани эмас. 

Эркаклар ҳам, аёллар ҳам ўз ота-оналари олдида бирдек масъулдирлар. Шунинг учун ҳам ўз жуфтингизга бу борада тўсиқлар қўйиш ниҳоятда нотўғри ҳаракат бўлиб, бу фақат ўзини ўйлаш оқибатида келиб чиқади. Бу эр бўладими, ёки хотинми, ота-онасига ғамхўрлик қилаётган жуфтини айни ҳаракатдан қайтаргани учун гуноҳга қолиши аниқ. 

Муаммо ва фикрларнинг уйғунлашмаслигига сабаб, оила бюджетидан ажратилган маблағ ота-онага сарфланса, оиланинг ўзига пул етмай қолиши мумкинлиги қўрқувидир. Шунинг учун бу масалада ниҳоятда эҳтиёткор бўлиб, у ёки бу томонга ҳаддан зиёд оғиб кетиш яхши эмас. Масалан, Яратганнинг айтганига итоат этаман, ота-онамга ғамхўрлик қиламан деб, топган-тутганини ота-онага сарфлаш ва бунинг ортидан ўз оиласини очликда қолдириш ҳам маъқул эмас.

Агар эр ва хотин ишлашса, уларнинг ҳар бири ўз жуфтига айтмаган ҳолда ўз даромадининг исталган қисмини ота-онасига сарфлашга ҳақли. Бироқ бу вазиятда, бирга яшайдиган инсоннинг ҳурмати ўлароқ, у билан айни борада маслаҳатлашиш хайрлидир. Агар аёл киши ишламаса, у эрининг пулларини унинг розилигисиз ўз ота-онасига сарфлашга ҳақли эмас. Бироқ ғамхўрлик фақат моддий кўринишда бўлмайди. Бизни туғиб, тарбиялаб вояга етказган инсонларга нисбатан бошқа ёрдам турларини  кўрсатишимиз ҳам мумкин.

Бу шу қадар нозик масалаки, бунда эр ва хотин бир жамоа бўлиб, икки томоннинг ҳам ота-онасига бирдек ҳурмат билан муносабатда бўлмоқликлари  керак. Баъзи ўринларда, мажбуриятларни тенг тақсимлаш, ёрдамлашиш ва айрим камчиликларни эътиборган олмаслик муҳим. Айниқса, бу майда гапларни катта жанжалларга айлантирмаслик  эътиборга лойиқ.

Ихсан Кышкаров

«Ислам тодай ру»

Мавзуга оид мақолалар
Кир ювиш машинаси жуда нозик, уни алоҳида эътибор билан асраш керак, акс ҳолда, тез орада бузилиб қолиши ҳеч давоми...

15:55 / 27.11.2016 9378
Халқаро болалар китоби куни 2 апрель, Г. Х. Андерсоннинг туғилган кунида нишонланади. 1967 йили Халқаро давоми...

06:53 / 02.03.2017 3874
embedhttpswww.youtube.comwatchvLbkrJhA3gfeatureyoutu.beembed

13:15 / 15.01.2018 2838
Халқаро ҳалол истеъмол моллари кўргазмаси бўлиб ўтади Жорий йилнинг  11 апрелнинг  куни Покистоннинг Лахор давоми...

07:22 / 28.03.2017 3434