Аччиқ соус

0 842

Масаллиқлар:
300 гр пўсти арчилган помидор
5 дона райҳон барги
2 дона аччиқ қизил гармдори
1 ошқошиғи зайтун ёғи
3 бўлак саримсоқ ва туз

 Тайёрланиши:
Саримсоқ билан гармдорини майда тўғраб кичкина қозонда бироз қовуринг. Райҳон барги ва помидорларни ҳам майда тўғраб қозонга солинг. Сўнгра тузини ҳам солиб, қозоннинг қопқоғини ёпган ҳолда 15 дақиқа пиширинг. Агар бу вақт оралиғида соус ҳалиям суюқ бўлса, қозонни қопқоғини очиб бироз қайнатинг. Соус тайёр бўлай деганда 1 қошиқ зайтун ёғини қўшинг.

www.oshxona.uz

Баҳам кўринг

Comments are closed.