67 ёшли талаба аёл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Cингапурлик муслима 67 ёшида исломшунослик бўйича бакалавр илмий даражасига эга бўлиб, болалигидаги орзусини рўёбга чиқарди. «Ёшимнинг катталиги таълим олишимга тўсқинлик қилмаслигини исботлай олдим», дейди Руқия Умар Сингапурдаги “Сандей таймс” газетасига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, у болалигидан ўқишни ниҳоятда яхши кўрар ва мадрасада таълим олишни жуда хоҳлаган. Тақдирида эса бошқа битиклар бор эди – ўқиш ўрнига узоқ вақт машиналар тураргоҳида ёрдамчи бўлиб ишлашига тўғри келди. Шунга қарамай, 40 ёшдан ошганида араб тили бўйича биринчи дипломини олишга эришди.

У турмуш ўртоғи, учта қизи ва икки набираси ёрдамида 11,5 йил давом этган масофавий таълимдан кейин илмий даражага эга бўлди. Руқия хоним ўз илмий ишида мусулмон аёлларнинг Сингапур жамиятидаги ўрни қай даражада эканини ўрганиб, парламент спикери Халима Ёқуб ва оилавий шифокор Элли Сабриналар фаолиятини намуна сифатида ёритди. «Умид қиламанки, саъйи-ҳаракатларим менинг ёшимдаги бошқа инсонлар учун вақтни бой бермасдан, қолган ҳаёти давомида ҳам таълим олишни давом эттиришда ибрат бўлади», дейди Руқия Умар хоним. У ўқишни тамомлаганида «Жамия» ўқув марказининг 33 нафар битирувчилари ичида энг ёши улуғи эди.
Мудофаа ва ташқи ишлар вазири Малик Усмон уни мақтаб, бир умр илм исташ Ислом динининг асосларидан бири эканлигини таъкидлади. У битирувчиларга ўз малакасини тинимсиз ошириб бориш, порлоқ келажак учун ҳаракат қилиш, ўз билими билан жамият аъзоларига Исломни янада яхшироқ тушунишга ёрдам бериш лозимлигини уқтирди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бугун «Muslimaat.uz» сайтида «1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишланган «Фарзандлар жаннат райҳонларидир» номли илмийамалий анжуман бўлиб ўтди. Тадбир давоми...

00:26 / 25.01.2017 3539
«Хадичаи Кубро»да катта тадбир бўлиб ўтди     Бугун 2017 йил 30 ноябр куни «Хадичаи Кубро» Ислом ўрта махсус билим юртида кенг доирадаги тадбир бўлиб ўтди. У асосан давоми...

11:39 / 30.11.2017 4561
ГУНОҲЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАЙЛИК, ДЕСАК... Намоз Амр ибн Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Усмоннинг ҳузурида эдим. Таҳорат суви келтиртирди ва «Расулуллоҳ давоми...

01:28 / 04.03.2017 2944
Тангрим кўрсатган йўлдан бир умр собит кетар, Пайғамбар суннатларин бенуқсон адо этар, Қуръон, ҳадис илмида комил мақсадга етар, Бундай улуғ аллома юз йилда давоми...

08:28 / 04.02.2017 4278