Расулуллоҳга...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳга... Рисолат мулкида энг яхши гултож, Жаҳонни зулматдан ёритган сирож, Нажотга топилмай қолганда илож, Олам сиздай зотга нақадар муҳтож...   Изласак-да қумсаб оламда бу кун, Топa олмаймиз сиздай инсонни бугун, Соғинган умматга соф Ислом учун, Олам сиздай Зотга нақадар муҳтож...   Иймондан қурилган Исломнинг қасри, Биз учун армондир саодат асри, Замонлар шиддатла чопгани сари, Олам сиздай Зотга нақадар муҳтож...   Кўнгил сизни мудом сўраб қўймаса, Сийратда соғинчга кўнгил тўймаса, Сизсиз мушк анбар ҳам хуш бўлмаса, Олам сиздай Зотга нақадар муҳтож...   Сиз учун қилсам гар бу жоним фидо, Қилмаган бўламан шукрингиз адо, Сиз учун кўзда ёш тугаса ҳатто, Олам сиздай Зотга нақадар муҳтож...   Хаёлда ҳар турлик ўйларни ўйлаб, Баъзида хато сўзларни сўйлаб, Бу шеърим сиз учун ёздим атайлаб, Олам сиздай Зотга нақадар муҳтож...  

Ҳурмат билан «Кўкалдош»  ўрта махсус ислом билим юртининг 3-курс талабаси Бобохонов Исохон.

Мавзуга оид мақолалар
Керакли маҳсулотлар 6 та тухум, 1 пиёла ун, 2 пиёла шакар, 0,5 л қаймоқ, 1 банка ирис, какао кукуни. Тайёрланиши тухумни оқини сариғидан ажратиб олинади. Тухум оқи давоми...

04:05 / 31.01.2017 6745
Асаларилардан ўрганишимиз мумкин бўлган 6 ҳаётий сабоқ. Аллоҳ таолонинг ожиз, митти ва мўъжиз махлуқи бўлмиш асаларидан биз кўплаб ҳаётий сабоқларни олишимиз давоми...

06:37 / 24.02.2017 8239
Учинчи Бошқа ҳукмлар Шахсий саҳифа профиль маълумотларида ёшини ёлғон равишда ёзишнинг ҳукми Бу ҳам ёлғоннинг бир тури бўлади, валлоҳу аълам. Лекин агар бунга давоми...

11:00 / 11.09.2019 2570