Аллоҳга инонган ҳар бир ёш қизга (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломнинг ҳукми

Аллоҳнинг очиқ-ойдин ҳукмларига қарамай, нафсимнинг орзу ва истаклари билан ҳаракат этмоқдан, ўз қарашларим ва қанотларимни Аллоҳнинг ҳукми ила қориштиришдан сақлаши учун Унга сиғинаман! Яратганга хилоф равишда инсонларга бўлмайдиган нарсаларни тарғиб этмоқдан ва диндан бирор нарсани Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло рози бўлмайдиган тарзда бўяб-бежаб, ошириб кўрсатишдан Ўзи асраши учун ҳам яна Аллохдан паноҳ сўрайман.

Агар бирор бир муаллиф ёмон ният билан ҳаракат қилса, нафсига доир ботил қарашларини улуғ Аллоҳ қўйган ҳақиқатлар билан қориштириши мумкин. Бироқ бу ҳаракатлари билан баъзи инсонларни ёки бир жамиятни алдай олади. Аммо Аллоҳ таоло ҳар нарсанинг устида бош назоратчи бўлгани учун Ўзи қўйган ҳар бир ҳақиқат асло ўзгаришга учрамас ва уни ўзгартириб ҳам бўлмайди. Алдов йўлини танлаган муаллифлар фақат шунга эришадиларки, инсонларга Аллохнинг ҳукми, дея тавсия этган йўллари ва фатволаридан келадиган гуноҳларнинг аксар қисмини ўз елкаларига оладилар.

Ҳақиқатда эса Аллоҳга ва охират ҳисоб-китобига ишонган кишилар каби бирор-бир муаллиф, ёзувчи ҳам бошқалар топган гуноҳларни ўз бўйнига юклашга ғолиб бўлолмайди. Чунки у охират ҳисобига ишонгани учун охиратда фожеали оқибатлар ва даҳшатли азобларга дучор бўлишини билади. Қолаверса, бундай туйғу билан инсонлар илоҳий манбали ҳақиқатлар йўлидан тойдирувчи бўлолмайди. Чунки шак ва шубҳа қабул этилмайдиган кунда инсонлар бир жойга тўпланган пайтда алданганлар буюк бир ғафлат ичида ўз алданганликларини эътироф этиб, Аллоҳ таолога йўналиб, шундай дейдилар: «Парвардигоро, дарҳақиқат, бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйинсундик, бас, улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар. Парвардигоро, Сен уларга азобни икки ҳисса қилиб бергин ва уларни катта лаънат билан лаънатлагин». (Аҳзоб, 67-68)

Ҳа, аёлларга доир масалаларни таҳлил этарканман, Ислом ҳукмини тадқиқ қилаяпман, дея аёлларни инсонлар назарида нафсининг орзулари, дунёвий манфаатлар қаршисида масъулиятдан узоқлаштирмоқ, ҳақиқатларни ўз хоҳишимга қараб талқин этмоқдан ўзинг сақла, эй Тангрим! Чунки буни қиладиган бўлсам, эртага Сенинг ҳузурингда маҳкамангда ёлғончилардан бири сифатида алданганлар, йўлдан тойганларнинг далилларига айланиб, уларнинг яна ҳам кўпроқ азоб, лаънат ва жазо талаб этишлари билан юзма-юз қоламан.

Аҳвол воқеалари бирор бир шаръий ҳукмга далил бўлолмайди

Ислом шариатининг ҳукмлари фақат шу далил ва манбаларга асосланади: булар Аллоҳ таолонинг китоби Қуръони Каримнинг собит далиллари, қонунлари, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) суннатининг саҳиҳ ҳадислари ва буларга саҳиҳ бир қиёс ёки умматнинг олимлари ва имомларининг иттифоқ этган хулосаларидир.

Шубҳасизки, халқ орасидан бирининг хусусий хатти-ҳаракатлари ёки айри ифодалар билан айтишни яхши кўрувчиларнинг таъкидлашларича қайд этсак, «Аҳвол воқеалари» бирор бир шаръий ҳукмга асос ёки далил бўлолмайди. Бу шахслар хоҳ саҳобалардан, хоҳ уларнинг тобеъларидан бўлсин фарқ этмайди. Чунки барча мусулмонлар учун қатъий ҳақиқат, ўзгармас ўлчов аниқдир. Инсонларнинг ҳаракатлари (ҳазрати Пайғамбар Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан мустасно) ва аҳвол воқеалари, дея номланган воқеалар билан Исломнинг ҳукми белгиланмайди. Билъакс, Исломнинг ҳукми билан бошқа барча ҳаракатлар, ҳоллар ўлчовлидир, тўғрилиги ёки янглишлиги баҳоланиб, интизомга ва тартибга солинади. Агар саҳобалардан ёки уларга тобе бўлган кишилардан бирининг ҳаракатлари шаръий ҳукмга далил бўла олса эди, бошқа бирор бир далилга таянишга эҳтиёж қолмасди. Ҳамма нарса қабул қилинаверарди. Яъни ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам каби ҳар қандай хато ва янглишликка тушишдан маъсум, гуноҳсиз қолардилар. Бизнинг ўз манбаларимиздан маълумки, фақат ва фақат набийлар, расуллар хато ва гуноҳ каби қусурлардан маъсумдирлар. Бошқа инсонлар эса баъзи нарсаларни рад этадилар. Уларнинг баъзи нарсалари бошқалар томонидан рад этилади. Аллоҳ таолонинг тақдири шундайдир: «Ҳар бир инсон янглишади». Яьни умумий қабул этилган далиллардан эмас. Масалан, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бурдага бир қурбонлик қилишни истаган вақтда: «Бундан сенга савоб келади, бироқ сендан кейинги бирор кишига савоб етмайди» –деганлари каби. Бошқа бир мисол: ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бирини Қуръони Каримни ёдлагани учун маҳр тўламасдан уйлантириб қўйгандилар. Бундай савоб қозониш сингари аҳвол воқеалари вазиятдан келиб чиққандир ва умумий қоидалар доирасида эмас. Бу аҳвол воқеаларининг хусусий аҳамияти шундаки, ҳеч бир шубҳаси бўлмаган асосий ҳукмларга қаршидир. Буни кўрсатиб берадиган далилларни осонликча топиш мумкин. (Қаранг: Аҳком: Амидий,2/70. Мувафақат. Шотибий.3/269 Мустафа: Ғаззолий,68) Бу гапларимизнинг келиб тақаладиган хулосаси шундан иборатки, Аллоҳ таолонинг аёл ҳақидаги ҳукмини ўрганишнинг йўли Аллоҳ таолонинг ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларини тадқиқ этиб, майдонга чиқармоқдир. Бу қарорлар чиққанидан кейин Қуръон ва Суннат ёғдусида иймонларнинг шарҳлари билан баробар бир-бирига зид бўлган ифода келиб чиқмаса, янглишлик бор экан, деган хулосага бормаслик керак. Чунки Аллоҳнинг ҳукми ўзгармас, камчиликлардан холи, мукаммалдир. Шу сабаб бундай ҳолда унга мурожаат этмоқ лозим. Бу ҳақиқат билан ҳар қандай савиядаги ва ҳар қандай табақадаги киши ҳам адашмайди, у ёки бу тарзда йўлдан чиқмайди.

давоми бор

Мавзуга оид мақолалар
«Куфр» сўзи луғатда «инкор этиш», «рад қилиш», «беркитиш» маъноларини билдиради. Шаръий ҳукмларни инкор давоми...

07:26 / 21.04.2017 4038
Азиз болалар Қурбон ҳайитини нима учун байрам қиламиз, биласизларми Баъзиларингиз биларсизлар, аммо давоми...

12:32 / 12.03.2017 6401
БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ ТУРЛИ МАМЛАКАТЛАРДА У ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ   Эшак, чўчқа, ҳайвон Ўлигингга куяй сенинг давоми...

13:19 / 25.02.2017 7220
Шарҳ Муаллифнинг «Комил иймон сифатлари ҳақида» деб номланган боб очишининг ўзи ғайри комил иймон ҳам давоми...

12:40 / 15.01.2018 4579