Фалон пуллик тренинг Исломда аллақачон мавжуд
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир танишим Америкада яшаб, у ердаги университетда ўқиб, тўртинчи йилда юқори кўрсаткичга эришди. Университет раҳбарияти уни мукофотлашга қарор қилиб, Ҳиндистондаги муолажа курсига юборди. У шундай дейди:

“Ҳиндистонга етиб келганимда бундай муолажа курслари йилда бир маротаба ташкил этилиши, унда бутун давлатлардан муваффақият қозонганлар, дунёнинг кибор шахслари, ҳокимлар, масъуллар ва ишбилармонлар ҳам иштирок этишлар аниқ бўлди. Лекин талабалардан бошқалар бу муолажа учун улкан маблағ – юз минглаб доллар тўлар экан.

Кутилмаган ҳодиса рўй берди! Ҳиндистонлик даволовчи врач бизни тўплаб, даволаш курси ҳақида маълумот берар экан, муолажанинг энг аҳамиятли томони инсон танасидаги хафагарчилик, чарчоқ ва умидсизликларни туғдирадиган салбий энергияни чиқариб юбориш эканини айтди. У бизга кундалик тўпланиш ва даволаниш вақтимизни тайинлаб берди.

Ажабланарлиси, бу муолажа бир кунда фақат уч соатгина экан! Яна қайси пайт, денг! Бу бомдод намозига азон айтилишига бир ярим соат қолгандан бошланиб, қуёш чиққанда тугар экан. Чиндан ҳам ўша вақтда барчамиз тўпландик.

Иккинчи кутилмаган ҳолат бўлди! Ҳар бир одамдан бир хонага кириб, чироқни ўчириш ва тиззалаб ёки чордона қуриб ўтириб, чуқур нафас олиш, сўнг нафас сиқилганда уни чиқариш талаб қилинди.

Ҳар биримизга сокин ҳолатда бўлиб, ақл, руҳ ва қалбимизни борлиқдаги фақат битта нарсага – у хоҳ тош, хоҳ дарахт, хоҳ юлдуз бўлсин, бирор нимага қаратишимиз, ундан бошқаси ҳақида ўйламаслигимиз шарт қилинди.

Муолажа бошланганига бир ярим соат бўлгандан кейин иштирокчилар тоза ҳавога чиқиб, ярим соат сайр қилишлари, сўнг хоналарига қайтиб, талаб қилинган ўтиришда давом этишлари буюрилди.

Мазкур ҳолат қуёш чиққунга қадар давом этди. Сўнг тўпланиб, нонушта қилдик.

Қисқаси, муолажа шундай тугаркан. Машқдан сўнг иштирокчиларнинг кўзларидан севинч ёшлари оқиб, мураббийга кўрсатмалари учун миннатдорчилик билдиришди. Бахт-саодат ва хотиржамлик ҳис этишганини айтишди.

Ҳа, бунинг барчасига эришиш учун юз минглаб доллар пул тўлашади…

Менга ҳам йиғи келди, фақат улар ҳис қилган роҳатни мен ҳам туйганим учун эмас, балки мусулмонларни мана шундай неъмат (таҳажжуд) билан икром қилган Аллоҳ мени ҳам ярим тунда уйғотгани ва ундагани учун!

Мураббий иштирокчиларга ўргатган бу тарздаги ўтиришни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга таълим берганлар. Роббимиз ҳузурида айни шу соатда Аллоҳнинг махлуқотларини, У Зотнинг азаматини, ҳайбатини, буюклигини тааммул ва тафаккур қилиб, қалб, нафс, руҳ ҳамда вужудимиздаги зарра ҳам Аллоҳга юзланишини ўргатганлар.

Мураббий иштирокчилардан талаб қилган бир оз юриш, яъни сайр эса бомдоднинг  жамоат намозига боришнинг ўзгинаси!

Қилган камчиликларим ва бепарволикларим учун Аллоҳ олдида мени қаттиқ қўрқув босди. Мураббий ва иштирокчиларга Аллоҳ таоло биз мусулмонларни мана шу ишни қилишга ўргатиб, йўллаб қўйганини, бунинг учун эса улуғ ажру савоблар борлигини айтишга азму қарор қилдим.

Мураббийнинг бунга иқрор бўлишдан бошқа чораси қолмади. У менга ва йиғилганларга қарата:

– Исломда бундай ибодатни қиладиган одам сизлардан кўра кўпроқ фойда олади, – деди.

– Қандай қилиб?! – деб сўрашди. 

– Мен бу муолажам билан сизлардан салбий энергияни сиқиб чиқаряпман, холос. Аммо мусулмонлар биз қилган ишни қилиб, салбий энергиядан халос бўлибгина қолмай, ижобий энергияга вужудини (аурасини) тўлдиради ҳам! – деди.

Аллоҳга Ислом, ҳидоят ва рашод неъматлари учун ҳамдлар бўлсин!”

Доктор Муҳаммад Набулсийдан олинди,

Тўтиё Абдулқаҳҳор қизи таржимаси.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бу байрамнинг пайдо бўлиш тарихидан хабардор бўлган одам жаҳолат, ширк, куфр, зулм билан илм, иймон, Ислом, адолат ўртасидаги шиддатли курашларга гувоҳ бўлади. давоми...

11:13 / 01.01.2017 3921
«Дунёда энг гўзал ким», деган саволга адиблар ва рассомлар «Бола кўтарган аёл», деб бир хилда жавоб берган ва уларнинг шу ҳақидаги асарлари энг катта шуҳрат давоми...

05:16 / 24.01.2017 5166
Лондонда бўлиб ўтган сипо мода ҳафталигида London Modest Fashion Week Голливуд актрисаси Линдси Лохан кутилмаганда ҳижобда пайдо бўлди. Хабарларга кўра, қора шойи рўмол давоми...

01:23 / 25.02.2018 2986
Аллоҳ таоло инсонларни эркак ва аёл қилиб, яъни жуфт яратганлигининг ҳикмати. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «Рум» сурасининг 21оятида шундай баён қилади «Унинг давоми...

09:44 / 28.02.2017 5992