“muslimaat.uz” сайти томонидан “Бир ҳадис изидан…” номли тадбир ўтказилди

0 121

Бугун 29 апрель 2019 йил санасида “Ҳилол-нашр” нашриётининг анжуманлар залида “muslimaat.uz” сайти томонидан “Бир ҳадис изидан…” номли тадбир ўтказилди. Тадбирга “Умму Заръ” номи билан машҳур бўлган, Имом Бухорий саҳиҳ ҳадислар тўпламига киритилган узун ҳадис асос қилиб олинди.
Ташриф буюрган аёл-қизларга ҳадис видео-ролик тарзида ҳавола этилди. Сўнгра меҳмонлар ҳадис мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган сўровнома саволларига аноним тарзда жавоб бердилар.
Кейин эса “muslimaat.uz” сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ сўзга чиқиб, ҳадисдан олинадиган фойдалар билан тиништирдилар.
Психолог Мадина Джураева томонидан эса йиғилган аёллар учун махсус тренинг ўтказилди.
Тадбир доирасида “Муслималар форуми”да ўтказилган танлов ғолибалари эсталик совғалари ва шаҳодатномалар билан тақдирланишди.

Баҳам кўринг

Leave A Reply