Аёл кишининг шахсий ривожланиши
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Уйдан чиқмай туриб ривожланиш мумкинми?)

Аксарият эркаклар учун аёлининг ўсиши, маънавий ривожланиши муҳим аҳамият касб этади. Зеро, ақли расо киши ўз ёнида тўлақонли шахсиятни, нафақат тозалаш ва пишир-куйдирни маромига етказадиган, балки яхши ҳамсуҳбат ҳам бўла оладиган инсонни кўришни хоҳлайди.

Бироқ аёли хонадон қўрғонидан ташқарига чиқмай, оила ва фарзандлар билан муносиб тарзда машғул бўлишини истайдиганлар ҳам кам эмас.

Шу ўринда савол туғилади: уйда ўтириб, ўзини оилага бағишлаб ҳам ривожланиш мумкинми?

Менимча, мумкин.

Бугунги ахборот технологиялари асри кўчага чиқмай туриб жуда кўп ишларни амалга ошириш имконини беради. Шу технологиялар орқали уйда қолиб ҳам ишлаш ва касбий ривожланиш мумкин.

Юқорида қўйган саволимизга батафсил жавоб бериш учун “Шахсий ривожланиш нима?” деган саволга жавоб излаб кўрайлик.

Шахсий ривожланиш – бу кишининг ички, маънавий дунёсини бойитиш ва теранлаштириш, яъни бирор-бир мазмун билан тўлдиришдир. Бу, масалан, ақчадонга (копилка) пул солиб туришдек гап. Уни тўлдириш учун доим кўчага олиб чиқиб юриш шарт эмас, балки вақти-вақти билан танга ташлаб туриш кифоя қилади.

Бизнинг ривожланишимиз ҳам шундай. Уни амалга ошириш учун ўзининг бор кучи ва қувватини сарфлаб, ишга жойлашиш ёки кунни уйдан ташқарида ўтказишга эҳтиёж йўқ. Ўз хонадони доирасида туриб ҳам муваффақиятли шахсиятга айланса бўлади. Зеро, ривожланишнинг моҳияти деярли ҳар қандай киши ҳар қандай шароитда қилиши мумкин бўлган оддий нарсалардан иборат. Хўш, бу қандай ишлар?

Биринчиси – бу, албатта, тафаккур. Аллоҳнинг қудрати, Унинг махлуқотлари, дунё қандай тузилгани ва ундаги турли жараёнлар ҳақида фикрлаш.

Иккинчиси – ўқиш. Янги нарса ўрганиш мумкин бўлган сифатли адабиётлар, газета ва журналларни мутолаа қилиб бориш.

Учинчиси – мунтазам равишда нимадир янгилик ўрганишга интилиш. Албатта, у фойдали бўлсин.

Тўртинчиси – доимий ривожланишда бўлган, олға интиладиган бошқа аёллар билан доимий мулоқотда бўлиш.

Тан олинг, ҳеч бир мураккаб, жиддий ресурс сарфланадиган нарса йўқ бу ерда. Сиздан талаб қилинадигани – фақат интилиш ва ўз устингизда ишлаш.

Албатта, бу билан аёл киши фақат уйда ўтириши керак, ёруғ оламга чиқиши шарт эмас, деган фикрдан йироқман. Ислом аёлларга уйдан чиқишни таъқиқламайди. Ҳамманинг шароити ҳар хил.

Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, аёл киши уйини тарк қилмай туриб ҳам ишлаш, ривожланиш имконига эга экан. Бунда энг муҳими – унинг интилиши, хоҳиши ва, албатта, турмуш ўртоғининг қўллаб-қувватлашидир.

Рая Акавова

Рус тилидан эркин таржима

Мавзуга оид мақолалар
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб бомдоддан сўнг аҳли оилалари билан бироз вақтларини давоми...

12:15 / 25.09.2018 3135
ТАҲОРАТГА ОИД 36масала Ёнбошлаган ҳолда ухлаганда таҳорат бузилади. Шунингдек, бирор нарсага суяниб ухлаб давоми...

07:05 / 02.05.2019 1948
Бугун 2 декабрь 2018 йил санасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари муносабати давоми...

12:49 / 02.12.2018 3814
Аъроф  ва  Иброҳим сурасидаги гўзал дуолар Аъроф сураси   «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен давоми...

05:31 / 27.01.2017 7047