Андижон вилоятида Қуръон мусобақаси

0 267

Андижон вилоятида Қуръон мусобақаси

  Ўзбекистон Республикасида илк бор оммавий тарзда ташкил қилинган Қуръон қироати мусобақаси Андижон вилоятида 2018 йил 1 февралдан 3 февралгача бўлиб ўтди. Маълумотларга қараганда, 1 феврал куни аёл-қизлар ўртасидаги мусобақа тўртта ҳудудда бўлиб ўтди:

1) Андижон шаҳри иштирокчилари (142 та) Андижон шаҳрида жойлашган Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Андижон вилояти вакиллиги биносида;

2) Избоскан ва Пахтаобод туманлари иштирокчилари (63 та) Избоскан тумани “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидида;

3) Булоқбоши, Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари иштирокчилари (52 та) Хўжаобод тумани “Етти чинор” жоме масжидида;

4) Қорасув шаҳри, Қўрғонтепа тумани ва Хонобод шаҳри иштирокчилари (62 та) Қўрғонтепа тумани “Рамазон қори” жоме масжидида мусобақада қатнашдилар.

2-3 феврал кунлари эса:

1) Андижон, Олтинкўл ва Балиқчи туманлари иштирокчилари (82 та) Олтинкўл тумани “Олтинкўл” жоме масжидида;

2) Асака ва Марҳамат тумани иштирокчилари (121 та) Асака тумани “Холид ибн Валид” жоме масжидида;

3) Шаҳрихон, Бўз ва Улуғнор туманлари иштирокчилари (90 та) Шаҳрихон тумани “Намозгоҳ” жоме масжидида мусобақада иштирок этдилар.

Рақамлардан кўриниб турибдики, аёллар эркак иштирокчилардан кўра кўпроқ ташаббус кўрсатганлар.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

Баҳам кўринг

Leave A Reply