“Қорилар мусобақаси” кўрик-танловининг Республика босқичи

0 428

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, маънавий янгиланиш йўлидан дадил одимлаб бораётган юртимизда асрлар оша халқимиз эътиқод қилиб келаётган Ислом динига алоҳида эътибор берила бошланди. Жумладан, Ислом билим юртларининг фаолиятлари учун улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Бунинг замирида Ислом динини соф ва асл ҳолатида ўрганишга бўлган эҳтиёжни қондириш, диёримиз алломаларининг динимизга оид бой, маънавий меросини асраб-авайлаш, ҳар томонлама ўрганиш, ҳамда халқимизга тушунарли тарзда етказиш, замон талаблари даражасида малакали диний мутахассислар тайёрлашни таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Аллоҳ таолога беадад шукроналар бўлсинки, диёримизнинг истиқлолга эришуви ва жамиятимизда рўй берган ижобий ўзгаришлар мамлакатимиз мусулмонлари ҳаётида ҳам улкан бурилишларга сабаб бўлди. Республикамиз халқаро майдонда  ўз ўрнига эга бўлди. Ҳар йили турли хорижий мамлакатлар томонидан ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақаларида диёримизда етишиб чиқаётган қорилар нуфузли ўринларни эгаллашмоқда.

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент Ислом институти ва ўрта махсус Ислом билим юртлари, ҳамда Тошкент Ислом университети талабалари иштирокида  “Қорилар мусобақаси” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. Энг қувонарлиси шундаки, диёримизда анъанавий тарзда ўтказилаётган бундай кўрик-танлов юртдошларимизнинг муқаддас Қуръони каримни ўқиб-ўрганиш, ёдлаш ва тинглаш, ҳамда тажвид қоидаларини янада чуқур ўрганишга бўлган меҳр-муҳаббатининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Қуръони каримни ёдлаган иқтидорли талабаларни аниқлаш,   қўллаб-қувватлаш,  улардаги ноёб фазилатларни  янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Қорилар мусобақаси”нинг Республика босқичи икки йўналишда ўтказилди. Биринчи йўналиш мураттаб қорилар, иккинчи йўналиш мужаввид қорилар ўртасида бўлиб ўтди.

Кўрик-танловнинг икки йўналиши бўйича қория аёл-қизлар ҳам иштирок этдилар.

Кўрик-танлов натижалари қуйидагича:

Мураттаб қори йигитлар танлови бўйича:

1-олий ўринни Тошкент Ислом институти 2-курс талабаси Тожиддинов Абдусамад,

1-ўринни Фахриддин ар-Розий ўрта махсус Ислом билим юрти 2-курс талабаси Хасанов Муҳаммадвали,

2-ўринни Тошкент Ислом институти “Таҳфиз ул-Қуръон” кафедраси       2-курс талабаси Жалилов Шамсиддин,

3-ўринни Мир Араб ўрта махсус Ислом билим юрти 4-курс талабаси Мадаминов Муҳаммадюсуф эгаллади.

Мужаввид қори йигитлар бўйича:

1-олий ўринни Тошкент Ислом институти 2-курс талабаси Эсонқулов Иноятулло,

1-ўринни Мулла Қирғиз ўрта махсус Ислом билим юрти 3-курс талабаси Қаюмбаев Акмалхон,

2-ўринни Тошкент Ислом институти “Таҳфиз ул-Қуръон” кафедраси        2-курс талабаси Носиров Исмоил,

3-ўринни “Кўкалдош” ўрта махсус Ислом билим юрти 4-курс талабаси Анорбоев Исломбек  эгаллади.

Мураттаб  аёл-қиз қориялар танлови бўйича:

1-ўринни Тошкент Ислом институти 4-курс талабаси Кенжабой Гулруҳ Мирзо қизи,

2-ўринни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти     4-курс талабаси Шукуруллахўжаева Дилзодахон,

3-ўринни Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти     4-курс талабаси Собирова Саодатхон эгаллади.

Мужаввид аёл-қиз қориялар танлови бўйича:

1-ўринни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти       4-курс талабаси Абдулходиева Зилолахон,

2-ўринни Тошкент Ислом институти 4-курс талабаси Сулаймонова Махлиё,

3-ўринни Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти       3-курс талабаси Жамилова Асила эгаллади.

Кўрик-танлов ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Баҳам кўринг

Leave A Reply