Таъзиянома

0 1 547

Таъзиянома
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».

 “Ҳар бир жон ўлим тотгувчидир”.

Islom.uz портали, Muslimaat.uz сайти ходималари ҳамда “GRAND TA’LIM” ўқув маркази Солиҳа Рустам қизи (Тиллаева) вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига, ёру дўстларига ва барча яқинларига иймонли қалблардан чуқур таъзия изҳор қилади. Марҳума “GRAND TA’LIM” ўқув марказининг собиқ муаллимаси бўлиб, араб тилидан дарс берган. Ушбу маскан янги ишга тушган кезларда келиб, унинг ривожи учун хизматини аямаган, ҳар жабҳада фаол бўлган. Кейинроқ илм талабида Либия Арабистонига йўл олиб, Аллоҳнинг тақдири ила ўша ерда турмуш қурган. Эндигина 35 баҳорни қаршилаган, икки фарзандни дунёга келтирган муслима бир аёл Аллоҳнинг амри билан 2017 йил 26 декабрь, сешанба куни синовлар дунёсидан охират дунёсига сафар қилди.
Солиҳа Рустам қизи бошлаган, иштирок этган, ҳисса қўшган барча эзгу ишларнинг давомий бўлишини Аллоҳ таолодан сўраймиз. Ушбу ҳасанотлар марҳума учун садақаи жория бўлиб, то қиёматга қадар тўхтамасин! Ота-онаси, опа-укаларининг қувончи, умр йўлдошининг вафодори, шогирдларнинг фидойи устози, касбдошларининг қадрдони, дўстларининг маҳбубаси бўлмиш Солиҳа Рустам қизини Роббимиз раҳмат айласин. Дин ва маърифат йўлида қилган хизматларини муносиб тақдирлаб, ортида қолган зурриёдларига солиҳа, олима, мухлиса бандаларидан бўлишни насиб этсин! Норасидалар Аллоҳнинг паноҳида бўлишсин!

Ҳамдардлик билдириб: муслимаат.уз сайти раҳбарияти

Баҳам кўринг

Leave A Reply