«Ўзбекистон мени ҳайратга солди!»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хабар

 

«Ўзбекистон мени ҳайратга солди!»

Бугун – 2017 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Миллий Университети, филология факултетида озарбайжонлик адиба, доктор Элужа Отали (Мадина Ҳусейнова)нинг ўзбек тилига ўгирилган «Ўзинг кел» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Кечага адибанинг ўзи ҳам таклиф қилинди. Албатта, бу учрашув талабаларда ҳам, адибанинг ўзида ҳам катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, адиба ЎзМУнинг собиқ талабаси, ўзбек адабиётида ўз қалами билан бир қанча мухлислар эътиборини қозонган шоира ва адиба Гулбаҳор Абдуллоҳ билан ҳам учрашув ўтказди. Икки адибанинг турк тилида эркин мулоқотлари йиғилганларни ҳайратга солди. Улар бир-бирларига ўзларининг нашр қилинган китобларидан ҳадялар улашишди.

Адиба суҳбат асносида Гулбаҳор Абдуллоҳга бу ўзининг Ўзбекистонга илк ташрифи эканини, ўзбек хонадонида меҳмон бўлиш бахти насиб этганидан бениҳоят мамнун эканини, ўзбек халқининг миллий таомлари, урф-одатлари билан танишганини ва бу миллатнинг меҳмондўстлиги, шинавандалиги, бағрикенглигидан жуда ҳайратда эканини сўзлаб берди.

Адиба ўзбекистонда эзгу фаолият олиб бораётган “Muslimaat.uz ” сайти учун махсус интервью бериши ҳақида ҳам билдирди.

Озарбайжонлик адиба Ўзбекистоннинг фахри бўлмиш қадимий Самарқанд, Бухоро ҳамда Хоразм шаҳарларини ҳам зиёрат қилиш мақсадида эканини айтди. Унга адибанинг «Ўзинг кел» номли китобини ўзбекистонлик ўқувчиларга тақдим қилган таржимон Шермурод Субхон ҳамроҳлик қилмоқда.

Зуҳрахон Ҳамдамова,

журналист

 “muslimaat.uz ” учун махсус.

 
Мавзуга оид мақолалар
МАҲСИ ВОҚЕАСИ Масжидимиз имоми намозга келолмай қолган вақтларида, у кишининг шогирдлари ҳам бўлмаса, давоми...

11:31 / 27.02.2017 7269
Ҳунарманд муслималар асарларининг кўргазмаси жорий йилнинг 17 декабри куни Татаристон пойтахти Қозон давоми...

00:39 / 23.11.2016 2438
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. ЖАННАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ТИЛОВАТ  ҚИЛИШИ Жаннатда Довуд алайҳиссалом Қуръон давоми...

03:51 / 05.03.2017 3641
 Австралия жанубида жойлашган Квинсленд вилоятининг «Тувумба» шаҳарчасида биринчи масжид қурилмоқда. давоми...

13:18 / 21.01.2017 2259