Фозилжон Абдулқайюм  (таржимаи ҳол)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

                                                                                    Фозилжон Абдулқайюм                                                                                   (таржимаи ҳол)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Фозилжон Абдулқайюм (Фозилжон Абдулқодирович Қаюмов) 1983 йил 3 сентябрь  (ҳижрий 1403 йил, 25 зулқаъда) Ўзбекистон Республикаси Наманган шаҳрида диндор оилада таваллуд топган.

1989 йил Тошкент шаҳрида 22-ўрта мактабда, сўнг 1995 йили 309-шарқшунослик лицейида ўқиб, 1999 йилда таҳсилни тамомлаган.

Бошланғич арабий саводни онасидан, кейин мактабда олган.

 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан араб тилидан (наҳв ва сарф илмидан) таҳсил олгач, таълимни хорижда давом эттирган.

2002-2009 йилларда Дамашқ шаҳрида «Фатҳ» ислом маъҳадида таҳсил олиб, ўқишни аъло баҳо билан тамомлаган.

Маъҳадда Шомнинг кўплаб уламо алломаларидан таҳсил олиб, уларга шогирд бўлган. Жумладан:

1. Шайх Фаввоз Нимр ҳафизаҳуллоҳ (тафсир, фиқҳ)

2. Шайх Холид Хорса ҳафизаҳуллоҳ (фиқҳ)

3. Шайх Маҳмуд Даҳлаа ҳафизаҳуллоҳ (усулу фиқҳ)

4. Шайх Аднон Дарвийш ҳафизаҳуллоҳ (фиқҳ ва усули, мерос)

5. Шайҳ Содиқ Дарвийш ҳафизаҳуллоҳ (улумул Қуръон)

6. Шайх Муҳаммад Дарвийш ҳафизаҳуллоҳ (фиқҳ, наҳв)

7. Шайх Исмоил Забибий ҳафизаҳуллоҳ (Мусталаҳ)

8. Шайх Нодир Абу Умар ҳафизаҳуллоҳ (ақийда, тафсир)

9. Шайх Аҳмад Фозил ҳафизаҳуллоҳ (усулун-наҳв, наҳв)

10. Шайх Мазин Баакир ҳафизаҳуллоҳ (фиқҳ)

11 Шайх Айман Шаъбаний ҳафизаҳуллоҳ (Қуръон)

12. Шайх Маҳмуд Байрутий ҳафизаҳуллоҳ (Шамоил)

13. Шайх Бурҳан Асқроъ ҳафизаҳуллоҳ (тафсир)

14. Шайх Саъд Саққо ҳафизаҳуллоҳ (адаб)

15. Шайх Умар Нашуқотий ҳафизаҳуллоҳ (мусталаҳул ҳадис, мактаба)

16. Шайх Алий Бағдодий ҳафизаҳуллоҳ (фиқҳ)

17. Шайх Муҳаммад Хойр Дарвийш ҳафизаҳуллоҳ

18. Шайх Аҳмад Абдулфаттоҳ ҳафизаҳуллоҳ (ахлоқ)

19. Шайх Аҳмад Аҳмад ҳафизаҳуллоҳ

20. Шайх Риёз Хироқий раҳимаҳуллоҳ (мусталаҳул ҳадис)

21. Шайх Рошад Шамс раҳимаҳуллоҳ

22. Шайх Абу Ҳомид раҳимаҳуллоҳ (Ахлоқ)

23. Шайх Зиёд Ҳуроний ҳафизаҳуллоҳ (Қуръон)

24. Шайх Аҳмад Тийнавий ҳафизаҳуллоҳ (Қуръон)

25. Шайх Муваффақ Муробиъ ҳафизаҳуллоҳ (аҳвол шахсия)

26. Шайх Бассом Даббас ҳафизаҳуллоҳ (ахлоқ)

27. Шайх Муътасим Бизм ҳафизаҳуллоҳ (фиқҳ, мерос)

28. Шайх Аҳмад Қоббаний ҳафизаҳуллоҳ (балоғат)

Шунингдек, шу йиллар давомида маъҳаднинг бир қанча устозларидан алоҳида дарслар ҳам олган. Жумладан, шайх Риёз Хироқий раҳимаҳуллоҳдан мусталаҳул ҳадис илмидан (Асқалонийнинг Нухбатул фикар китоби, Ибн Салоҳнинг муқаддимаси, Тадрийбур ровий ва бошқа китоблардан).

Шайх Аднон Дарвешдан усулул фиқҳдан.

Шайх Мазин Бакирдан фиқҳ ва тасаввуфдан.

Шу билан бирга Шомнинг катта уламоларининг умумий дарсларида ҳам қатнашиб, уларга шогирд бўлиш шарафига эришган, жумладан:

Шайх Аллома Муҳаммад Саъид Бутий раҳимаҳуллоҳнинг «Ҳикамул Атоия»га шарҳлари, «Риёзус-солиҳин» дарслари, ақийда илмида «Куброл яқинийят» китобидан дарслари, шарқшуносларнинг турли ақийдавий шакларига раддия бўлган «Лаа йаътийҳил ботил» китобидан ва «Фиқҳус сийра» китобидан олиб борилган дарсларига қатнашган.

Шайх Наъйим Аърақсусий ҳафизаҳуллоҳнинг «Саҳиҳи Бухорий»га шарҳлари дарсларидан қисман қатнашган.

Шайх Рушдий Қалам ҳафизаҳуллоҳнинг наҳв илмига оида «Шузуруз-заҳаб» китоби асосидаги дарсларда қатнашган.

Шайх Ротиб Наблусийнинг ҳафталик дарсларида ҳам қатнашиб, манфаат олган.

Шайх Солиҳ Фарфур раҳимаҳуллоҳнинг ҳовлиларида шайх Валийуддин Фарфур ҳафизаҳуллоҳдан усулул фиқҳ илмидан дарсларида қатнашган.

Шайх Нуриддин Итр ҳафизаҳуллоҳнинг «Булуғул маром»га ёзган «Иъломул аном» шарҳларининг баъзи дарсларида қатнашган.

Шайх Муҳаммад Абул Ҳуда Яъқубий ҳафизаҳуллоҳдан «Саҳиҳи Муслим»дан ижоза олган (Муҳиддин ибн Аърабий масжидида 9 кун давомида бомдоддан ҳуфтонга қадар ўқиб тамомланган, охирги мажлисда шайхул қурро Муҳаммад Тоҳа Суккар раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари ҳам қатнашганлар).

Шайх Исмоил Забибий ва шайх Умар Нашуқотий ҳафизаҳуллоҳлардан имом Ҳаким Термизийнинг «Шамойил» китоблари тўлиқ ўқиб чиқилган мажлисда ижоза олган.

Ўқишни тамомлаб, Ватанга қайтгач, аллома, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг котиблари вазифасини бажарган, у кишининг ҳолу қавлларидан таҳсил олиш ба[тига мушарраф бўлган. Ҳозирда илмий фаолиятини «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриётида давом эттирмоқда.

   

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти

Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги кунимизда сут ва сут маҳсулотларидан  олинган фойда орқали мол боқаётганлардан кўпроқ бой бўлаётганлар оз эмас. Яйловда мол боқиб бой бўлишдан кўра, бир давоми...

23:11 / 08.10.2016 3445
Конференциянинг иккинчи куни кечги мажлисида «Ўрта Шарқда Исломий ёрдам ерларини ривожлантириш» мудири Лутфи Саййид, «Араб шифокорлари бирлашмаси»нинг бош давоми...

02:22 / 28.01.2017 3411
3 Йиллар камолотга етказди уни, Тоблади синовда улкан бу ҳаёт. Илму таҳсил билан машғул кунтуни, Донолар айтгандек илмда нажот   Бир лаҳзани зое давоми...

21:09 / 08.02.2017 3353
Австралиянинг йирик банкларидан бири ўз ходимларининг дресскодига кийиниш меъёрлари ўзгартиришлар киритди.  Муассасада шариат аҳкомларига риоя қилувчи бир давоми...

06:29 / 14.03.2017 4888