Қуръонга мактуб

0 627

ҚУРЪОНГА МАКТУБ

   Қуръоним менинг… Сени ҳамма нарсадан ортиқроқ севаман. Чунки Сен оламлар Яратувчисининг Каломисан. Ҳар доим сени қўлга олганимда мадҳига барча калималар ожизлик қиладиган хушбўй мушк ифорига тўяман. Сени тунда қучиб ётсам ҳам тонг отиши, кўз очишим билан қаттиқ соғиниб қоламан.
Эй, ҳаётим мазмуни бўлган Қуръоним – сени ҳар куни тиловат қилмоқни севаман. Бу эса менинг ҳаёти дунёдаги энг улкан бахтим, энг олий саодатимдир. Ахир мен бутун борлиқ Яратувчисининг сўзларини қироат қилмоқдаман. …Аслида менинг гуноҳкор бу забоним Сенинг бир ҳарфингни-да ўқимоққа лойиқ эмас…
Эй, мен учун дунёнинг барча гўзалликларидан-да гўзал бўлган Қуръоним! Сени маъсият кирликлари ила кирланган забонимда тиловат қилаётганимдан жуда қаттиқ уятдаман. Аммо шу гуноҳкор забонимни, балки бутун вужудимни покламоқ учун ҳам тиловат қилавераман. Сен эса менинг қалбим томон йўл ол. Унга ўрнаш ва унинг баҳорига айлан. Агар Сен бу қалбга кирсанг, кузу қишлар, жазирама ёзлар Сени “Марҳабо” дея қарши олур:

МАРҲАБО ЭЙ БИЗНИНГ НАЖОТИМИЗ, МАРҲАБО…

БУХОРИЙЯ

Баҳам кўринг

Leave A Reply