Хабар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    Малайзиялик шифокор доктор Жамила Маҳмуд касбий фаолияти давомида кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолди. «Mercy Malaysia» фондининг ташкил этилганидан бошлаб у бутун дунёдаги муҳтож кимсаларнинг жуда кўп қисмига ёрдам қўлини чўзди.

2015 йилда шифокор аёл Халқаро фавқулодда ва гуманитар ёрдам ривожига ҳисса қўшгани учун нуфузли мукофот совриндори бўлди. Бундан ташқари, Жамила Маҳмуд бир неча маротаба бошқаларга ёрдам бериш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйган.

2003 йилда у шифокорлар билан бирга болалар шифохонасига дори-дармонларни етказиш учун Ироққа борди. Шунда унинг гуруҳи тўсатдан ўқлар ёмғири остида қолди. Афсуски, шифокорлардан бири вафот этди, яна иккита шифокор жароҳатланди. Жамила хонимнинг ўзи сонидан яраланди.

Ҳозирги пайтда доктор Жамила Маҳмуд «Қизил ярим ой» жамияти халқаро федерациясида ҳамкорлик масалалари бўйича бош секретар вазифасида фаолият юритмоқда.

Рус тилидан Азиза Жалолиддинова  таржимаси

 
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Аллоҳни қанча кўп зикр қилсак, шунча яхши экан. Биз, аёллар, уй юмушлари билан банд пайтимизда, яъни кир ювиш, уй супуриш, овқат пишириш жараёнларида ҳамд, давоми...

07:30 / 16.10.2016 2777
Вақт мусулмонлар ҳаётидаги энг аҳамиятли нарсалардан биридир. Вақт ҳаёт демакдир. Ўтаётган ҳар дақиқаю сония, соат, кун, инсон умрининг хатосиз ўлчовидир. Вақт давоми...

07:40 / 01.12.2016 2426
Етим бошин силаган Умматим деб йиғлаган Қалби ором билмаган Оламлар пайғамбари Сифатлари айтса кам Дину иймонда маҳкам Қанийди қўшни бўлсам, Икки олам давоми...

08:28 / 03.07.2018 2799
Қуръон мусобақаси аёллар беллашуви иштирокчилар чиқиши ниҳоясига етди Тошкент шаҳрида давом этаётган Қуръон мусобақаси Республика босқичининг аёлқизлар давоми...

03:19 / 26.04.2018 3121