Илмга муҳаббатни оширамиз

0 1 042


Илмга муҳаббатни оширамиз

    2017 йил 23 май куни «Фейсбук» ижтимоий тармоғидаги «Бинту Содиқ» саҳифасида шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари қаламига мансуб бўлган «Ижтимоий одоблар» китоби бўйича берилган савол-жавоблар танлови ғолиб ва ғолибаларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Анжуманга меҳмон сифатида Мубашшир Аҳмад домла таклиф этилди. У киши йиғилганларга илм ва унинг фазилати ҳақида маъруза қилди.

Ушбу мусобақани эълон қилишдан кўзланган мақсад ёшларнинг китобга бўлган муҳаббатини ошириш, диний китобларга нисбатан қизиқишларини рағбатлантириш ва илмга бўлган иштиёқларини кучайтиришдир.

Танловда Ишниязов Ойбек (3-ўрин), Алишерова Фарангиз (2-ўрин), Қамбарова Зулайҳо (1-ўрин) ва Муллажонов Озодбек (1-ўрин) савол-жавоб бўйича ғолиб бўлишиб, махсус совғалар билан тақдирланишди.

Муборак Рамазон ойи олдидан ўтказилган ушбу хайрли иш келажакда ўзининг гўзал натижаларини беришини умид қиламиз.

muslimaat.uz сайт маъмурияти

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply