«XXVII Қорилар мусобақаси» ғолибалари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Жорий йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент Ислом институти ва ўрта махсус Ислом билим юртлари, ҳамда Тошкент Ислом университети талабалари иштирокида «Қорилар мусобақаси» кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. Энг қувонарлиси шундаки, диёримизда анъанавий тарзда ўтказилаётган бундай кўрик-танлов юртдошларимизнинг муқаддас Қуръони Каримни ўқиб-ўрганиш, ёдлаш ва тинглаш ҳамда тажвид қоидаларини янада чуқур ўрганишга бўлган меҳр-муҳаббатининг ошишига сабаб бўлмоқда.

 «Хўжа Аламбардор» масжиди ҳар йилгидек мусобақа мухлис ва мухлисаларига тўлиб-тошди.  Иштирокчиларнинг ҳис-ҳаяжони эса янада ошди.

Ташкилотчилар Куръонга муҳаббатли ва иштиёқи баланд юртдошларимизга эҳсон дастурхонини ёздилар.

Қуръони Каримни ёдлаган иқтидорли талабаларни аниқлаш,   қўллаб-қувватлаш,  улардаги ноёб фазилатларни  янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган «Қорилар мусобақаси»нинг Республика босқичи икки йўналишда ўтказилди. Биринчи йўналиш мураттаб қорилар, иккинчи йўналиш мужаввид қорилар ўртасида бўлиб ўтди.

Ҳайъат аъзолари узоқ тортишувлардан сўнг қуйидаги натижаларни аниқланиб, унга кўра кўрик-танловнинг икки йўналиши бўйича қория қизлар ўртасида ғолибалар эълон қилинди:

Мураттаб йўналиши бўйича:

3.    «Жўйбори Калон» ўрта махсус билим юртининг талабаси  Яҳёева Шаҳноза

2.    «Тошкент Ислом институти» нинг 2-курс талабаси   Нурматова Шоҳистахон

1.   «Хадичаи Кубро» ўрта махсус билим юртининг 4-курс талабаси  Исҳоқжонова Муҳсина

Мужаввид йўналиши бўйича:

3.    «Тошкент Ислом институти»нинг  талабаси Жалолиддинова Маҳфуза

2.    «Жўйбори Калон» ўрта махсус билим юртининг 3-курс Ўринова Лутфия.

 1.   «Хадичаи Кубро» ўрта махсус билим юртининг 3-курс талабаси Умаралиева Дилнозахон.

Кўрик-танлов ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
 Сиз бошқаларга ҳасад қилаётганингизни Аллоҳдан бошқа ҳеч кимса билмайди. Чунки у сизнинг қалбингизда давоми...

11:49 / 17.10.2018 2872
У Қуръони Каримда исми зикр қилинган ягона аёлдир. Аллоҳ таоло дунё аёлларидан уни танлаб олди ва давоми...

16:25 / 03.10.2019 5042
31   , « ». . Ўттиз биринчи ҳадис Салмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ давоми...

14:01 / 02.06.2018 4182
Юртимизда Қуръон мусобақасидан сўнг илк бор ҳадиси шариф бўйича беллашув бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ҳадиси давоми...

15:47 / 03.05.2018 3064