«Ислом дини нима?» деб номланган янги лойиҳани тақдим қиламиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум азиз сайтимизнинг фойдаланувчилари!

Ҳукмингизга ислом шариатини янги ўрганаётганлар учун «Ислом дини нима?» бўлимини ҳавола этамиз. Ушбу бўлимда сизларга шариатимиз асослари бўлмиш иймон, намоз, рўза, закот ва ҳаж амалларини содда тарзда тушунтириб боришни мақсад қилдик.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар». Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.

Аллоҳ таолодан мазкур бўлим барчамиз учун манфаатли бўлишини, шариат асосларига тўғри амал қилишимизда кўмакдош бўлишини сўраб қоламиз.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvsSkds7kE0hoembed

13:44 / 13.08.2018 4531
 Севимли ўғлим, севимли қизим. Умар Ибн Абу Салама ривоят қиладилар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

14:25 / 09.12.2016 3185
ТУҒАДИГАН КИМ ТУҒАДИГАН КИМ Иккинчи мактуб ОИЛА фарзандлардан бошланади. Александр ГЕРЦЕН Ассалому давоми...

04:28 / 24.03.2017 3363
Мен охирги вақтларда «Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз...» Исро сураси, 82оят давоми...

16:00 / 07.11.2019 2619