Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Жунуб одам ғусл қилишни намоз вақтигача кечиктириши мумкинми?

ЖАВОБ: Ювинишни намоз вақти киргунича кечиктириши жоиз, лекин намозни ортга сурадиган даражада кечиктириш жоиз эмас.

فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيًّا

عن ابن عباس وابن مسعود : هو وادٍ في جهنم

“Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар”. Марям сураси 59-оят.

Ибн Аббос ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумлар бу ердаги “ёмонлик”дан мурод жаҳаннамдаги водий, дея тафсир қилганлар.

Қолаверса, жунуб бор хонадонга фаришталар ҳам кирмайди

عن علي ان النبي صلى الله عليه و سلم قال : ان الملائكة لا تدخل بيتا فيه كلب ولا صورة ولا جنب

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Фаришталар ит, сурат (очиқ ҳолда, илиб қўйилган жонли нарсаларнинг суратлари) ва жунуб бор бўлган хонадонга кирмайди”, дедилар.

САВОЛ: Истинжо қилмасдан ҳам ғусл адо бўладими?

ЖАВОБ: Истинжо жойига ҳақиқий нажосат ёпишмасада ҳукман нопок саналади. ғусл қилиш вақтида сув билан истинжо қилиш фарздир.

Кабирий

Мавзуга оид мақолалар
Аёлнинг меҳнати ва таҳсил вазияти аввали қуйидаги линкда httpwww.muslimaat.uzmuslimafitratitem1711allohgaiymonkeltirganyowqizlar Аёлнинг ўзи ва оиласи учун ризқнасиба излаш мақсадида меҳнати давоми...

21:04 / 22.01.2017 3443
Ўн тўққизинчи кун... Ассалому алайкум Бугун ўн тўққизинчи кун Биласизми кеча тунда бир туш кўрдим. Дадам менга «Агар яхши туш кўрсанг уни яхши кўрганларингга давоми...

11:06 / 14.06.2017 2366
Бугун, 21 октябрь куни Ҳилол нашр нашриётининг мажлислар залида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан «Грандтаълим» ўқув давоми...

10:00 / 21.10.2019 5197
Япониядаги Фукусима АЭС Атом Энергия Станцияси даги авария натижаларини тугатиш учун кетадиган маблағ ва шунингдек, жабр кўрганларга компенсация тўлов ҳажми 10 давоми...

08:55 / 02.12.2016 2499