Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасидаги темир йўл тез орада ишга тушурилади

0 865

      Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасидаги тезкор  темир йўл линияси қурилиши якунига етмоқда.  «Haramain Express» экспресс- поездини ишга тушураётган қурилиш компанияси режалаштирилган 450 км йўлдан 430 км йўлни битириб бўлди.

Йўлнинг қолган қисмини қуриш  тез орада якунланади. Жиддадан то Макканинг Ар-Русаифа номли вокзалига элтувчи йўлнинг қолган қисмини  тез орада якунлаш мўлжаллаштирилган. Барча қурилиш ишлари тугаллангач, 2017 йилнинг декабр ойида илк синов поездини ишга тушириш режага киритилган.

Икки муқаддас шаҳарларни бирлаштирувчи бу темир йўл Саудия ҳукумати учун муҳим аҳамиятга эга. Мазкур лойиҳа кечикишларсиз ёки бирор тўсқинликларга учрамаган холда маълум жадвал бўйича кетяпти.

Қўшиб қўйиш жоизки, 450 км лик темир йўл қурилишида энг илғор технолигиялар ҳамда ашёлардан фойдаланиляпти. Халқаро компаниялар маслаҳатига биноан поезд замонавий усуллар асосида қурилиб,  янги двигатель билан жиҳозланган.

Манба:

http://www.islamisemya.com/aktualno/aktualno/novosti/13838-skorostnoj-poezd-mezhdu-mekkoj-i-medinoj-skoro-vvedut-v-ekspluatatsiyu

Баҳам кўринг

Leave A Reply