Тиниб-тинчимас муслима юксак унвонга сазовор бўлди

0 1 058

Тиниб-тинчимас муслима юксак унвонга сазовор бўлди

АҚШнинг Калифорния штати ҳукумати аҳолига Ислом ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни ҳар куни, мисли кўрилмаган қатъият ва сабот билан етказиб келаётган муслимани «Йил аёли» деб эътироф этишди. Фримонт шаҳрида истиқомат қилувчи Мойна Шаик хоним мунтазам равишда Ислом ҳамда исломий ҳаёт тарзи ҳақида маърифий ижтимоий тадбирлар ўтказиб келади, деб хабар қилади ABC7News. Сўнгги йил давомида Мойна «Мусулмон билан танишув» деб номланган 60 дан ортиқ тадбир ўтказиб, минглаб юртдошларига исломий маърифат тарқатган. Асли покистонлик бу жонкуяр аёл мусулмон одам билан юзма-юз учрашиб, у билан суҳбат қила олмаслик – исламофобиянинг асосий сабаби деб ҳисоблайди. Мойна хоним юртдошларининг бундай ғафлатдан уйғотиш учун вақтини аямайди. Шунинг учун Калифорния штати уни «Йил аёли» унвонига лойиқ деб топган.

Манба: Islamnews

Баҳам кўринг

Leave A Reply