Аллоҳнинг буюк инъомларидан бири, бу – Авокадо меваси

0 17 772

АВОКАДО

 Аллоҳнинг буюк инъомларидан бири – бу  Авокадо меваси бўлиб, у гўёки айнан аёллар учун яратилгандай. Сабаби шуки, бу мева аёллар организмига жуда мос бўлиб, турли парҳезларда ҳам қўл келади. Авокадо мевасининг кўриниши ҳам аёллар бачадонининг шаклига жуда ўхшаш. Шунингдек, тадқиқотлар шуни исботлаб турибдики, мазкур мева бачадон саратони хасталигининг олдини олиб, гармонлар ишлаб чиқарилиш жараёнини меёрлаштиради. Яна бир ажойиб хусусияти – ҳомила она раҳмида тўлиқ ривожланиши учун 9 ой зарур бўлганидек, Авокадонинг гуллашидан бошлаб то мева ҳолига келгунига қадар айнан тўққиз ой вақт керак бўлар экан!

Авокадо мевасининг фойдали хусусиятлари:

  • Қонни зарарли холестиринлардан тозалайди. Авокадо олеин кислотасига бой бўлиб, у томирларда тиқинлар пайдо бўлишининг олдини олади ҳамда қонни тозалайди.
  • Авокадо мевасида жуда катта миқдорда витамин Е бўлиб, у организм ва ҳужайраларни вируслардан ҳимоялайди.
  • Хотирани яхшилайди, юрак қон-томир касалликлари хавфини камайтиради. Чунки Авокадо фойдали ёғ кислоталарига эга бўлиб, олимлар айнан шу кислоталар танқислиги туфайли атеросклероз касаллиги ривожланишини исботладилар.
  • Юрак фаолиятини нормаллаштиради. Калий моддаси туфайли Авокадо сув-туз балансини тартибга солиб, стресларга бардошлироқ бўлишни таъминлайди.
  • Артериал қон босимни пасайтиради. Мазкур мева қон босими юқори бўлган инсонлар учун фойдали бўлиб, уни доимий равишда истеъмол қилинса, вақти билан қон босим бутунлай меъёрга тушади.
  • Организмдаги қон айланиш тизимини меёрлаштиради. Авокадо кўплаб витамин-минераллар мажмуасини, айниқса, витамин Б6, темир, мис моддаларини ўзида жам қилган бўлиб, бу моддалар камқонликнинг (айниқса, ёш болаларда) олдини олади.
  • Иш қобилиятини оширади. Авокадо мевасида манногептулоза моддаси бор бўлиб, у асаб тизимини тиклайди, жиззакилик, чарчоқ ва уйқучиликни пасайтиради.
  • Авокадо – табиий антиоксидант. Эркин радикаллар билан фаол курашади.
  • Иммунитетни оширади. Таркибида витамин С моддаси бўлгани учун грипп мавсумларида, шунингдек, тумов ва турли вирусли касалликларни даволашда ёрдам беради.
  • Қабзият ва умуман овқат ҳазм қилиш тизимида жуда фойдали.
  • Авокадо саратон ҳужайраларининг кўпайиш жараёнига тўсқинлик қилади. Олимларнинг фикрича, бу цитрус меваси таркибида фитонутриенлар ва фитохимикаллар мавжуд бўлиб, улар баъзи турдаги ўсимталарнинг ривожланиш жараёнига тўсқинлик қилади.
  • Каротин моддасининг сўрилишига ёрдам беради. Авокадо мевасини салатларга қўшиб доимий равишда истеъмол қилиш каротин моддасининг сўрилиш жараёнини 7 мартадан 15 мартагача кўпайтиради. Каротин – табиий пигмент бўлиб, фотосинтез жараёнида қатнашади, сув-туз балансини мувофиқлаштиришга ёдам беради. Суяклар ва тишларнинг шаклланиш жараёнини орттиради.
  • Суяк ва тишларни мустаҳкамлайди. Таркибида калций ва фосфор моддалари бўлгани учун суяк ва тишларни мустаҳкамлайди. Фосфор, шунингдек, ақлий фаолиятга ҳам ёрдам беради.
  • Протеин манбаи. Гўштларнинг табиий ўсимликлардан олинувчи аналоги бўлиб, бу – мушакларини ўстиришни хоҳлаётганлар учун жуда фойдалидир.

           манба: http://fithacker.ru сайти

таржимон: Азиза Жалолиддинова

 

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply