Сарв бўйлуқ санаминг, эй Бобур
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар-чи, сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкулдур, Сенинг бирла чиқишмоғлиқ доғи бисёр мушкулдур.

Мизожинг нозик-у, сен – тунд, мен – бир беадаб телба, Санга ҳолимни қилмоқ, эй пари, изҳор мушкулдур.

Не осиғ нолаю фарёд хоболуд бахтимдин, Бу унлар бирла чун қилмоқ ани бедор мушкулдур.

Манга осондурур, бўлса агар юз минг туман душман, Вале бўлмоқ жаҳонда, эй кўнгул, беёр мушкулдур.

Висолинким тиларсен, нозини хуш тортғил, Бобур – Ки, олам боғида топмоқ гули бехор мушкулдур. * * * Юзида ул лаби хандон кўринур, Сутга кўп боқса, бале, қон кўринур.

Хатти мушкинмудурур гул юзида, Ё суман устида райҳон кўринур?

Кўрмагай хотирини жам ўзга, Кимга ул зулфи паришон кўринур.

Ишқни эл не хаёл айлабдур, Асру мушкилдурур – осон кўринур.

Сарв бўйлуқ санаминг, эй Бобур, Рост айтай, сўзи ёлғон кўринур.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳадиси қудсий    Гувоҳлик бераманки,якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг давоми...

15:02 / 29.12.2016 2996
Мусулмон хотинқизлар халқаро конференциясининг иккинчи босқичи «Аёл руҳининг маржони» шиори остида жорий давоми...

13:04 / 01.12.2016 2700
Муҳтарама синглим Сиз буюк ойда турганингизни ҳис этмоқдасиз, лекин бу ойни бошқа ойлардан ажратиб турувчи давоми...

16:24 / 06.03.2017 4676
Бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб сўради Эй Набий Роббингиз золим зотми ёки давоми...

10:55 / 18.01.2018 7441