Неъматга маст бўлиб қолмагин!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

НЕЪМАТГА МАСТ БЎЛИБ ҚОЛМАГИН!

Инсон Аллоҳ томонидан берилаётган неъматларга эмас, бизларга офият, омонлик, тинчлик, хотиржамлик, фаровон ҳаёт ва ризқ каби неъматларни ёғдираётган Зотнинг Ўзига маст бўлиши лозим. Биз бу неъматларни берган Зот билан қувонишимиз, уларга етишганимиз учун шукроналар айтиб, айни пайтда берилаётган ушбу неъматлар бизни шу дунёга қизиқтириб, дунё матоҳларига боғланиб қолиш воситаси бўлиб қолмаслигини Аллоҳдан сўрашимиз лозим.

Аллоҳ бизга неъмат қилиб берган намозни ва Унинг ҳузурида тунлари бедор бўлиш каби ибодатларни вақтида адо этар эканмиз, буларнинг эвазига қиёмат куни бериладиган мукофот ҳақида ўйлаб ўтиришимиз керак эмас. Чунки кучли иймонга эга бўлган инсон бу ишда ёрдам берган, тонг саҳарда уйғониб, Унинг ҳузурида туришига ва умид билан дуо қилишига муваффақ этган Аллоҳнинг марҳаматини ўйлаш билан машғул бўлиши лозим. Шунда у ўзига Аллоҳ муваффақ қилган ибодат қилишдек бахтни унутиб, марҳамат кўрсатувчи ва сўрамаса ҳам, нарсаларни эвазсиз кўплаб берувчи Карим бўлган Зотни эслайди.

Инсон кўчада кетаётганида Аллоҳ таборака ва таоло садақа қилишни кўнглига солиб, фақирга бирон нарса берса, у ўз молидан садақа қилгани учун эмас, балки уни бахилликдан сақлаган ва молидан маълум бир қисмни ўша фақирга беришни кўнглига солган Аллоҳдан хурсанд бўлиши керак.

Неъмат билан қувонмагин, чунки неъмат − бир кун келиб тугайдиган, йўқ бўладиган нарса. Сен ушбу неъматни берган Аллоҳ азза ва жалладан хурсанд бўлишинг лозим.

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Имом Бутийнинг «Покланиш йўлида» туркум дастуридан

29.01.2017

Мавзуга оид мақолалар
Бишкекда Саудия Арабистонига ҳаж зиёрати учун йўл оладиган ҳожилар учун либосни Қирғизистон гўзали Айкол давоми...

15:59 / 12.03.2019 2641
Саудия Арабистонида кунданкунга кўпроқ аёлқизлар таълим учун илмфан, технология, муҳандислик ва давоми...

06:28 / 22.03.2019 2643
Ғусл вожиб бўлмайдиган ҳолатлар Мазий чиққанда. Вадий чиққанда. Эҳтилом бўлганда намлик кўрмаганда. давоми...

05:48 / 10.05.2017 2963
gallery sizelarge linkfile columns5 ids30028,30029,30030,30031,30032    Бугун, 2017 йил 29 сентябрда Қирғизистон пойтахти Бишкек давоми...

05:09 / 30.09.2017 10622