Ҳижоб – тараққиёт, яланғочлик – орқага қайтишдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хижоб – тараққиёт, яланғочлик – орқага қайтишдир

Ғарб журналистлари, Нобель мукофоти лауреати, машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Таваккул Карманга мурожаат қилиб, унинг кийими ҳақида сўрашган ва ҳижобни қолоқлик ва таназзул аломати билиб, бундай (мусулмонча) уст-бош унинг илмий саводи ва фикрлаш даражасига мос эмаслигини билдиришган. Таваккул эса бунга жавобан шундай сўзларни айтган: — Инсон дастлабки замонларда деярли яланғоч бўлган ва унинг ақли ривожланган сари у кийим кийишни бошлади. Бугунги кунда мен кийган кийим инсоният эришган фикр ва тараққиётнинг энг юқори чўққиси кўрсаткичидир ва бу ҳеч ҳам регресс – орқага қайтиш эмас! Қадимги замонга қараб орқага қайтиш эса бу инсоннинг ечинишни бошлашидир!

Таваккул Карман яманлик ҳуқуқ ҳимоячиси бўлиб, тинчлик йўлидаги фаолияти учун 2011 йилда берилган Нобел мукофоти лауреатидир. У 3 нафар фарзанднинг онаси, оппозициядаги Ислом Тикланиш партиясининг аъзосидир. Иффатни сақлашга қайтишми?

Европаликлар дастлаб Шимолий Америкага келиб тушганларида маҳаллий аҳоли деярли яланғоч юрганини кўриб, улар ҳақида айтган биринчи гаплари: «Буни қаранглар, бунчалик ҳам ёввойи бўлмаса булар», деган эканлар. Ўшанда европалик аёллар уч қават кийимда юришарди. Европаликлар Шимолий Америкага келганларида маҳаллий америкаликларнинг барча жойларда ечинган ҳолда юришгани учун уларни қолоқ деб билишган. Энди мана, ўзимиз ҳам деярли ечинган ҳолда юрибмиз, лекин мусулмонларни қолоқ деб айтамиз, чунки улар жуда кўп кийим кийишади. Бундан-да каттароқ «ёввойилик»ни тасаввур қилиш мумкинми?! Бошида рўмоли бор аёлларни лаънатлашми?

Доктор Норман Финкельштейн (америкалик сиёсатшунос, профессор ва ёзувчи).

Мавзуга оид мақолалар
31   , « ». . Ўттиз биринчи ҳадис Салмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ давоми...

14:01 / 02.06.2018 4186
Аллоҳ таоло «Сен «Эй Роббим, Сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман Эй Роббим, Сендан уларнинг давоми...

05:00 / 29.11.2016 7190
Аёллар фиқҳи Савол Жунуб ҳолда тирноқ ҳамда сочларни олиш ва киндик ости тукларини қириш, қўлтиқ ости давоми...

08:15 / 15.05.2017 6421
ХУЛҚ Ечилганда энг сўнгги тугун, Икки учин ушлаблар қолинг. Даъватингиз таъсири учун Хулқингизни тўғрилаб давоми...

16:06 / 18.11.2016 3532