Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Қачон мисвок қилинади?

Жавоб: Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздиларида ҳар намоздан аввал таҳорат ва ҳар таҳоратнинг аввалида мисвок қилишга тарғиб қилинган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: لَوْلاَ أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمَّتِي َلأَمَرْتُهُمْ بِالسِّوَاكِ مَعَ كُلِّ وُضُوءٍ. رَوَاهُ مَالِكٌ وَالْبُخَارِيُّ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар умматимга машаққат бўлмасин, демаганимда уларни ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр этар эдим», дедилар» (Молик ва Бухорий ривоят қилишган).

Шунинг учун таҳоратнинг аввалида мисвок қилиш суннат ҳисобланади. Агар намозга турган пайтда мисвок истеъмол қилса, тишдан қон чиқиш эҳтимоли бор бўлиб, қон таҳоратни синдиради. Саудия аҳли Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳабида бўлиб, уларнинг наздида мисвок ишлатганда қон чиқиши таҳоратни бузмайди. Шунинг учун улар намоздан аввал мисвок ишлатадилар.

Савол: Таҳоратдан олдин қоғозга истинжо қилса бўладими?

Жавоб: Қоғоз илм тарқатишда муҳим воситалардан саналади. Хоҳ оқ бўлсин, хоҳ бирон нарса ёзилган бўлсин, қоғоз билан нажосатни тозалаш беҳурматлик ҳисобланиб, макруҳи таҳримий, яъни ҳаромга яқин иш ҳисобланади. Хусусан, уларда оятлар, ҳадислар ва Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари қўшилган исмлар ёзилган бўлса.

Ҳожатхоналар учун ишлаб чиқарилган махсус қоғозлар бундан мустаснодир.

يُؤْخَذُ مِنْهَا عَدَمُ الْكَرَاهَةِ فِيمَا لَا يَصْلُحُ لَهَا إذَا كَانَ قَالِعًا لِلنَّجَاسَةِ غَيْرَ مُتَقَوِّمٍ.

«Қийматга эга бўлмаган, нажосатни тозаловчи нарсалар билан истинжо қилиш макруҳ эмас» («Раддул мухтор»).

Савол: Қош, киприкларнинг остига сув етказиш вожибми?

Жавоб: Таҳорат олинаётганда кўзларни қаттиқ юмиб олмаслик керак.

وَيَغْسِلُ شَعْرَ الشَّارِبِ وَالْحَاجِبَيْنِ وَمَا كَانَ مِنْ شَعْرِ اللِّحْيَةِ عَلَى أَصْلِ الذَّقَنِ وَلَا يَجِبُ إيصَالُ الْمَاءِ إلَى مَنَابِتِ الشَّعْرِ إلَّا أَنْ يَكُونَ الشَّعْرُ قَلِيلًا تَبْدُو مِنْهُ الْمَنَابِتُ .

«Қош ва мўйлаб остидаги тери кўриниб турган бўлса, қош ва мўйлаб остидаги териларга сув етказиш вожиб бўлади. Шунингдек, соқол сийрак ёки қисқа бўлиб, остидаги тери кўриниб турса, унинг остидаги терига сув етказиш вожибдир» («ал-Бурҳон»).

Агар соқол қалин бўлиб, соқол остидаги тери кўринмаса, соқолнинг юздаги юза қисмини ювиш фарздир, соқол остидаги терига сув етказиш фарз эмас. Қош ва киприкнинг ҳукми ҳам шундай. Соқолнинг жағдан осилиб тушган қисмини ювиш ҳам фарз эмас. Фатво берилган саҳиҳ қавл шудир («Бадоиъус саноиъ»).

 САВОЛ: Баъзиларда беморлик туфайли йўғон ичак ташқарига чиқиб қолади. Шунда таҳорат синадими?

ЖАВОБ: Йўғон ичак ҳам орқа йўлдан чиқувчилар қаторига кирганлиги боис, нажосат чиқмаса-да, таҳоратни синдиради.

ذَكَرَ الشَّيْخُ الْإِمَامُ شَمْسُ الْأَئِمَّةِ الْحَلْوَانِيُّ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى أَنَّ بِنَفْسِ خُرُوجِ الدُّبُرِ يَنْتَقِضُ وُضُوءُهُ

Шамсул-Аимма Ҳалвоний раҳматуллоҳи алайҳ:

«Йўғон ичакнинг (нажосат илашмаса-да) ташқарига чиқиши билан таҳорат синади», деб зикр қилганлар.

 
Мавзуга оид мақолалар
Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз. Мўминун сураси, 18оят. Илмфанда сувнинг ерга ташқи давоми...

09:40 / 14.04.2019 2665
Бугун 29 апрель 2019 йил санасида Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида muslimaat.uz сайти томонидан Бир ҳадис изидан номли тадбир ўтказилди. Тадбирга Умму Заръ номи давоми...

22:59 / 29.04.2019 3446
Илм йўлида жуфтига кўмакдош бўлган муслималар Фотима бинти алМунзир ибн азЗубайр ибн алАввом. Саид ибн ал Мусаййибнинг қизи Фотима бинти Муҳаммад ибн давоми...

04:28 / 14.03.2017 5062
embedhttpswww.youtube.comwatchvfySBgU7nSPIembed

06:02 / 10.05.2017 3026