Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Икки йўлнинг биридан ичкарига дори юборилса ва у қайтиб чиқса, таҳорат бузиладими?

Жавоб: Таҳорат бузилади («Фатавои ҳиндия»).

Савол: Қулоқ ёки бурунга дори томизилса ва у қайта чиқса таҳорат бузиладими?

Жавоб:  Икки йўлдан бошқа жойга дори қуйилган бўлиб, у жойдан қайтиб чиқса, таҳорат бузилмайди («Фатавои ҳиндия»).

САВОЛ: Баъзиларда беморлик туфайли йўғон ичак ташқарига чиқиб қолади. Шунда таҳорат синадими?

ЖАВОБ: Йўғон ичак ҳам орқа йўлдан чиқувчилар қаторига кирганлиги боис, нажосат чиқмаса-да, таҳоратни синдиради.

ذَكَرَ الشَّيْخُ الْإِمَامُ شَمْسُ الْأَئِمَّةِ الْحَلْوَانِيُّ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى أَنَّ بِنَفْسِ خُرُوجِ الدُّبُرِ يَنْتَقِضُ وُضُوءُهُ

Шамсул-Аимма Ҳалвоний раҳматуллоҳи алайҳ:

«Йўғон ичакнинг (нажосат илашмаса-да) ташқарига чиқиши билан таҳорат синади», деб зикр қилганлар.

muslimaat.uz

   
Мавзуга оид мақолалар
Барчага маълумки, кичкинтойлар ширинликка ўч бўлишади. Лекин агар ўйлаб кўрадиган бўлсак, кундалик рационимизда ширинликдан ташқари ҳам мазали егуликлар жуда давоми...

01:31 / 19.01.2019 3261
Ёқутлар билан инсон ҳар тонг янги кунни қарши олар экан, унинг ихтиёрига 24 соат вақт берилади. Бу унга ҳар куни бериладиган 1440 дақиқа ёки 86400 сониялик фурсатдир. давоми...

23:35 / 22.01.2017 4907
Қуръон мусобақаси Республика босқичининг  биринчи куни ниҳоясига етди Қуръон мусобақаси аёлқизлар ўртасидаги Республика босқичининг биринчи куни ўз якунига давоми...

08:14 / 25.04.2018 2374
Йигирма учунчи кун... Ассалому алайкум Бугун Рамазоннинг йигирма учинчи куни. Тезда ўтиб кетаётган бу ойнинг учинчи қисми ҳам ўтиб бормоқда. Ҳали Рамазонни давоми...

04:02 / 18.06.2017 2786