Таҳорат боби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Жароҳатдан чиқадиган қон таҳоратни бузадими?

Жавоб: Агар қон чиқиши доимий, тўхтамайдиган бўлиб, бир намоз вақти ичида пок ҳолатда таҳорат қилиб, ўша намозни фарзини адо қилиш миқдорича пок бўлса, ўша вақтни топиб, таҳорат олиб, намозини ўқийди. Агар унча миқдорда вақт топилмаса, ундай одам узрли саналиб, қони чиқиб турса-да таҳорат қилиб, намозини ўқийверади.

شَرْطُ ثُبُوتِ الْعُذْرِ ابْتِدَاءً أَنْ يَسْتَوْعِبَ اسْتِمْرَارُهُ وَقْتَ الصَّلَاةِ كَامِلًا

«Аввалда узрнинг собит бўлиш шарти – тўлиқ бир намоз вақтида давом этиб туришлиги (таҳорат олиб, ўша вақт намозни адо қилиш вақтича пок бўлмаслиги)» («Фатвои ҳиндия»).

وَشَرْطُ بَقَائِهِ أَنْ لَا يَمْضِيَ عَلَيْهِ وَقْتُ فَرْضٍ إلَّا وَالْحَدَثُ الَّذِي اُبْتُلِيَ بِهِ يُوجَدُ فِيهِ هَكَذَا فِي التَّبْيِينِ

«Соҳиби узрли ҳукмида давом этишининг шарти фарз намоз вақтида ҳеч бўлмаса, бир бор ўзи дучор бўлган узр топилиб туришидир. «Табйийн»да шундай келтирилган« («Фатвои ҳиндия»).

Савол: Аёл киши парфюмерия (упа-элик) воситалари ёрдамида юз-кўзини пардоз қилган бўлса, таҳорати дуруст бўладими?

Жавоб: Пардоз воситалари покиза нарсалардан тайёрланган бўлса, уларни ишлатишда ҳеч қандай зарар йўқ. Лаб бўёғини суртгандан сўнг қилинган таҳорат дуруст бўлади (Опке масаил унки ҳал).

Савол: Узук тақувчилар таҳоратда узукларини ечиб ювишлари шартми?

Жавоб:

تَحْرِيكُ الْخَاتَمِ سُنَّةٌ إنْ كَانَ وَاسِعًا وَفَرْضٌ إنْ كَانَ ضَيِّقًا بِحَيْثُ لَمْ يَصِلْ الْمَاءُ تَحْتَهُ .

«Таҳоратда остига сув етиши учун кенг узукни қимирлатиб қўйиш суннат, остига сув етмайдиган даражада тор узукни қимирлатиш эса фарздир» (Хулоса).

 
Мавзуга оид мақолалар
 Муқаддима Мана, бу йилги ҳаж мавсуми ҳам бошланди. Ҳожиларнинг Маккаи Мукаррамага етиб борганини, у ердаги давоми...

05:37 / 08.04.2019 9611
  Биз бугун Ўзбекистон ёшлари тинч ва фаровон юртда яшар эканмиз, доимо ушбу тинчликнинг қадрига етмоғимиз, давоми...

10:27 / 27.02.2018 3568
gallery linkfile ids3809,3810,3811,3812 Тарихдаги шахсларни ўрганамиз 1.Исмлари ва куниялари Исмоил Махдум Саттиев Шайх давоми...

05:54 / 30.01.2017 6113
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ДОИР ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР Чақалоқнинг танглайини кўтариш давоми...

13:53 / 22.11.2016 5240