Расул ҳикмати – нажот калити
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тадбир

Расул ҳикмати – нажот калити

Аждодларга муносиб авлод бўлиш, уларнинг бой меросларини ўрганиш мақсадида 28 ноябрь санасида Хадичаи Кубро аёл-қизлар билим юртида «Расул ҳикмати – нажот калити» шиори остида ҳадис фанидан мусобақа бўлиб ўтди. Билим юртининг тўртта босқич талабалари ўзларининг ҳадис фанидан олган билимларини қуйидаги йўналишлар бўйича синовдан ўтказдилар:

  1. Тезкор савол-жавоб. Ҳар бир босқичдан биттадан иштирокчи ҳадис, мусталаҳул ҳадис ҳамда сийратга оид саволларга тезкорлик билан жавоб қайтардилар.
  2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этувчи гўзал салавот ижро этиш. Ҳар бир босқич вакили ўзининг бу йўналишдаги маҳоратини намойиш қилди.
  3. Дил изҳори. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга шеър, монолог, ҳикоя ҳамда мактуб тарзида дил изҳорлари, талабалар томонидан ёзилган шеърлар тақдим қилинди.
  4. Қизиқарли шарт. Ушбу шартда қоғозга ёзилган ҳикоя ва ҳадисларни тасвирий ифодалаб, ушбу ҳадисларни изоҳлаб берилди.
  5. Баҳрул ҳадис. Ҳар бир босқичдан иштирок этган талаба қизлар тўхтамасдан ҳадисдан баҳру байт айтишиб, устозлар олқишига сазовор бўлдилар.

Ҳакамлар билим юрти мудираси Н.Ибрагимова, билим юрти ўқув ишлари бўйича мудира ўринбосари А.Саидаҳмедова, араб тили ўқитувчиси С.Муҳамедходжаева ва ҳадис фани ўқитувчиси Д.Маҳмудова талабаларнинг фаол ва намунали иштирокини қуйидагича баҳоладилар:

1-ўрин: 2-босқичга

2-ўрин: 3-4 босқичларга

3-ўрин: 1-босқичга

Талабаларга қимматбаҳо совғалар билан бирга ҳадис фанига оид китоблар топширилди.

 

А.САИДАҲМЕДОВА,

 Билим юрти ўқув ишлари бўйича мудира муовини 

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама опа сингиллар, биз кеча сиз билан бугунги кун ёшлари, уларнинг ахлоқию давоми...

21:38 / 08.02.2017 3298
Мен отаоналарга саҳифаларда болаларининг, айниқса чақалоқларнинг суратини қўйишдан сақланишни маслаҳат бераман ёки шунга чақираман. Афсуски, ҳозирда бу кенг давоми...

09:00 / 04.09.2019 2955
Қуёш нури Кўп сув ичиш Тунда тиниқиб ухлаш Тоза ҳаво Кунда ярим соатлик пиёда юриш Тўғри овқатланиш Қуръони Карим тиловати. У руҳнинг озуқасидир. Уни давоми...

00:57 / 25.01.2017 6436
Ғарб мамлакатларида ҳар йили декабрь ойининг охирида Исо алайҳиссалом таваллуди Рождество байрами муносабати билан жуда катта миқдорда савдо молларининг давоми...

05:33 / 02.05.2019 3506