Барча янги нарсалар ҳам бидъат эмас (ёхуд мавлидга муносабат)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ислом барча инсоний жамиятлар бошпанаси,нима учун ва қандай?» номли китобдан Эшонгузар жоме масжиди имом-хатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси

 2016 йил

БАРЧА ЯНГИ НАРСА ҲАМ БИДЪАТ ЭМАС

(Ёхуд мавлидга муносабат) Бунинг асли икки шайх иттифоқ қилган ҳадисдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу:Бидъат, бу ўзининг шаръий истилоҳий маъносига биноан залолатдир. Ундан узоқлашиш ва унга тушиб қолишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Бу ҳақда шак-шубҳа бўлиши мумкин ҳам эмас.

«Кимки бизнинг ушбу ишимизда унда бўлмаган нарсани пайдо қилса, унинг иши рад қилинади»;

ва яна:

«Албатта, сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг китобидир. Ҳидоятларнинг яхшиси Муҳаммад алайҳис-саломнинг ҳидоятларидир. Ишларнинг ёмони янги пайдо бўлганидир. Ва ҳар бир бидъат (янги пайдо бўлган иш) залолатдир», деган сўзларидир.

Лекин ушбу «бидъат» сўзидан мурод нима ўзи?

Ундан мурод одамларга таниш бўлган унинг луғавий маъносими? Унда бу сўздан мақсад, мусулмон ҳаётида янги пайдо бўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган ҳамда саҳобаларнинг бирорталари бажармаган ва улар олдида маълум ҳам бўлмаган барча нарсалар бидъатдир, деган маъно келиб чиқадими? Унда дунёнинг у чеккасидан-бу чеккасигача бўлган барча мусулмонлар қочиб бўлмайдиган залолатни бошларидан ўтказаётган экан-да! Чунки улар қаерга борсалар ва қандай йўл олсалар ёки ҳаракат қилсалар, бидъатлар уммонига ғарқ бўладилар-ку! Унда уйларининг бинолари бидъат, ундаги жиҳоз ва бисотлар бидъат, дастурхон ва хонтахталар ҳам бидъат, кийимларининг янгича услублари (модалари) бидъат, илмий ва маданий ҳамда ижтимоий фаолликларини амалга оширадиган янгича йўналишларнинг барчаси туркум бидъатлар зулмати, дейиладими?..

Унда бу фақат ушбу авлоднинг ўзигагина тегишли бўлган мусибат эмас, балки саҳобалар замонидан кейин бугунги кунгача бўлган мусулмон халқлари тойилган залолатдир. Ундан кейин қиёматгача бўлган мусулмонлар оғишадиган янглишишдир, деган тушунча пайдо бўлади-ку!

Чунки ҳаёт Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар бўлиб юборилишларидан бери ўз ҳамроҳлари билан ҳамиша бир ҳолатдан бошқа бир ҳолатга ўзгариб келади. Унинг бу қонунини енгиб ўтишнинг имкони йўқ, аср ва замонлар оша уни бир ҳолатда ушлаб туришнин гҳам имкони  йўқ. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан яшаган қисқа вақт оралиғида ҳам ҳаёт қотиб қолган эмас. Балки Пайғамбаримиз ва у кишининг саҳобалари турли босқичларни босиб келганлар.

Лекин «ўша биринчи гуруҳдагиларнинг насибаси, албатта, гўзал бўлган». Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ораларида эди. Бу оламни ҳеч бир қўзғолонсиз ва қаршиликсиз суннат билан табрикладилар. Қанча-қанча урфни қўллаб-қувватладилар. Саҳобалар ва араблар ҳаётида пайдо бўлган қанча-қанча кашфиётларни олқишлаб, унга чақирдилар. Ўйлаб мулоҳаза қилганларидан кейин унинг дин қоидаларига ва унинг аҳкомларидан бирортасига тескари эмаслигини кўрдилар. Балки баъзида уни тирилтириш ва яхши томонини олиш йўлини осонлаштирдилар.

Ҳатто ундан шариати Ислом уламолари «Аслини олганда барча нарсаларда рухсат» деган қоидани топдилар. Бундан Ҳанафий ва бошқа олимлар: «Урф муайян шартлар билан масдардир, уни шариат масдарлари ва унинг аҳкомларидан четда қолдириб бўлмайди», деган қоидани келтириб чиқардилар.

Демак, бидъатдан кўзланган мақсад умумий луғавий маъно бўлиши ақлга тўғри келмайди. Мусулмон уламолари ва фуқаҳоларидан бирорталарини бидъат таърифи ва изоҳи тўғрисида бундай ғалати йўлдан борганларини кўрмаганмиз. Албатта, бу сўз алоҳида истилоҳий маънони ўз ичига яширади. Хўш, истилоҳий маъно нима?

Олдимда бидъатнинг бир қанча таърифлари турибди. Уларнинг барчаси гарчи шакл ва услубда ҳар хил бўлса-да, битта истилоҳий маъно доирасида айланади. Лекин мен улардан имом Шотибий ўзларининг «ал-Эътисом» номли китобларида таништириб ўтган икки таърифни танлайман. Бунинг икки сабаби бор:

биринчидан, Шотибий бу муҳокамани шарҳ ва таҳлил қилиб етказиш хизмати бўйича атрофидагиларнинг аввалида турадилар;

иккинчидан, бидъатга қарши курашганларнинг ва ундан узоқда юришга қаттиқ турганларнинг пешқадам уламоларидан саналадилар.

Биринчи таъриф: «У динда ўйлаб топилган йўл бўлиб, шариатга ўхшайди. Унга амал қилиш билан Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилишда муболағани мақсад қилинади».

Иккинчи таъриф: «У динда ўйлаб топилган йўл бўлиб, шариатга ўхшайди. Унга амал қилиш билан шариат йўли орқали қасд қилинган нарсани мақсад қилинади».

Шотибий раҳматуллоҳи алайҳи бидъатни ибодатларнинг ўзида чеклаган кишилар фикри билан уни бошқа иш ва ҳаракатларда умумий деб билган кишилар фикри эътиборидан бу икки таърифни такрорлаб ўтганлар. У киши кейинги ўринларда бидъатни хоҳ у қалбга боғлиқ ақидавий ибодатлар бўлсин ёки ахлоққа оид бошқа ибодатлар тури бўлсин, уни ибодатларга хослаган.

Ҳозир бизни бирор эътибор ва аниқлаш орқали бу такрор олдида тўхталишимиз қизиқтирмайди. Бизни қизиқтирган нарса уларнинг «динда ўйлаб топилган йўл» деган таърифлари ҳақида айтган сўзларини ўрганишимиздир.

Демак, амаллар бидъат маъносини ва унинг ҳукмини олиши учун унинг эгаси бу ишни диннинг ажралмас бир қисми деб бажариши, шу билан бирга, у иш воқеъликда унинг тескариси бўлишидир. Айнан мана шу бидъатнинг юраги ундан қайтарганлик сиридир. Унинг «бидъат» деб аталишидаги эътибор берилаётган нарса ана шудир.

Бу ишнинг ўзида қатъий далилни шакллантирган таянч манбаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларидир:

«Ким бизнинг ушбу ишимизда унда бўлмаган нарсани пайдо қилса...»

«бизнинг ушбу ишимизда» деган сўздан мақсад –  диндир. Бу – ҳаммага маълум нарса.

Ва яна Таҳовий келтирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари ҳам далил бўлади: «Мен олти тоифа кишиларни лаънатлайман. Уларни Аллоҳ ва келган барча набийлар ҳам лаънатлаган: Аллоҳнинг динига қўшимча киритувчи, Аллоҳнинг қадарини ёлғонга чиқарувчи, Аллоҳ азиз қилганга қаттиқўллик билан, Аллоҳ хор қилганга хокисорлик билан ҳукмронлик қилувчи, суннатимни тарк қилувчи, Аллоҳ ҳаром қилганни ҳалол сановчи, менинг оиламдан Аллоҳ тақиқлаганларини ўзига ҳалол деб ҳисобловчи».

Бундан бир манба, яъни: «Албатта, бидъатни инкор этиш ва унинг соҳибини қайтариш лозим. Албатта, бидъатчи дин ва унинг жавҳарига унда бўлмаган нарсани қўшиб, тузувчиси Аллоҳ азза ва жалла бўлган ва бирорта қўшимча ёки ўзгартириш имкони қолмаган шариат аҳкомига йўқ нарсани аралаштириб юборади», деган манба аниқланади.

Бунинг мисоллари жуда кўп...

Улардан айримларини эслаб ўтамиз:

Шариатда собит бўлган фарз, суннат ва нафл намозларга қўшимча намоз ўйлаб топиш, Қуръон ва суннатда кўрсатмаси келмаган фазилат учун, бирор куннинг рўзасини ўйлаб топиш, зоҳид бўлиб кўриниш учун дастурхонидаги таомини бир хил турга қисқартиришга ўзини мажбурлаш, шариатда бирорта далили келмаган нарса билан жисмига машаққат юклаш орқали Аллоҳга яқинлашишни ўйлаб топиш, жаноза олдида қасида ва зикрлар билан овозини баланд кўтариш, маййитни қабрга киритиш вақтида азон айтиш.

Ва бу кабиларни динда янги пайдо бўлган ёлғон фикр ва эътиқодлардан иборат фарқлар кўпайган вақтда ақидавий масалаларда ҳам эслашимиз мумкин.

Аммо гоҳида инсон томонидан диннинг мазмун моҳиятидан ёки унинг бирор аҳкомларидан деб тасаввур қилмаган ҳолатда содир бўладиган бошқа иш ва ҳаракатлар ҳамда бирор фойда ёки мўлжал илинжида уни ундаган ишлар у диний бўлсин ёки дунёвий бўлсин, гарчи илгари маълум бўлмай мусулмонлар ҳаётида янги пайдо бўлган бўлса-да; буларнинг барини бидъат деб аташ эҳтимолдан анча йироқдир.

Балки унинг мазмуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номлаган «гўзал суннат», ёки «ёлғон суннат» сўзи остида турларига қараб ажратилади.

Сиз биласизки. имом Муслим ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам;

«Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёлғон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради», - деганлар.

Бу ишни баёни узундан узоқ изоҳ беришни талаб қилади, лекин биз қуйдаги қисқа жавобга тўхталамиз;

Агар инсон томонидан содир бўладиган иш ва ҳаракатлар «баёни ўтган бидъат маъноси» остига кирмаса, у шариатда собит бўлган буйруқ ва қайтариқлар билан ўзаро тўқнашади ва Аллоҳнинг шариатида «ҳаром ёки макруҳ»  бўлган ножўя ишлар деб номланади. Бу ножўя ишларни янги пайдо бўлганлиги ёки ундан ёмонликлар тарқаладиган ярамас ахлоқлар каби қадимий бўлиши ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Буларнинг масаласи очиқ ойдин, бу ҳақида баҳс қилишнинг ҳам ҳожати йўқ.

Агар инсон томонидан содир бўладиган иш ва ҳаракатлар шариат аҳкомлари ҳамда унинг аниқ ва равшан одобларига қарши ҳам мувофиқ ҳам келмаса, у амалга ошириладиган натижаларининг ранги билан ранг олади. Яьни модомики у динда риояси қилиниши учун келган манфаатга бошлаб борадиган бўлса, чиройли суннат қабилидан бўлади. Кейин ўз навбатида у ҳам ушбу манфаатни амалга оширишга бўлган эҳтиёжнинг зарурлигига қараб тавсия ёки вожиблик ўртасида фарқланади. Чунки у гоҳида шахсий зарурат бўлиши мумкин, гоҳида асосий эҳтиёжлардан гоҳида эса манфаат келтирадиган такомиллаштириш бўлиши мумкин.

Модомики энди у ушбу манфаатлардан бирини бузиб вайрон қилишга сабабчи бўладиган бўлса ёки уларга зарар етказса, унда у ёлғон суннат туридан бўлади. Кейин унинг ёмонлик даражаси ўша манфаатга етказадиган зарарининг катта-кичиклигига қараб фарқланади. Гоҳида макруҳ бўлади, гоҳида эса ҳаромга айланади. Аммо у ушбу манфаатларга бирор зарар келтиришдан йироқ бўлса ёки уларга ҳеч қандай фойда ҳам келтирмайдиган бўлса. унда у мубоҳ ёки айримлар таъбири билан айтганда ихтиёрий амал қабилидан саналади.

Агар биз ушбу ҳақиқатни тўла ўзлаштириб олган бўлсак, айрим бахс юритувчилар ўйлагани каби у ерда «бидъати ҳасана» деб аталадиган нарса йўқ эканини тушуниб етамиз. Балки бидъат фақат қабиҳ залолат бўлади, холос. Бу унинг динга қўшимча ортиқча нарса киритиш заруратини келтириб чиқаргани учундир. Ваҳолангки, бу иш ҳар қандай ҳолатда чиройли бўлмайди.

Улар «бидъати ҳасана» деб ўйлаётган нарса Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам чиройли суннат деб атаган нарсанинг ичига киради. Кейинчалик уни усул (дин қонун қоидаларининг) олимлари масолиҳул мурсала (қайдланмаган эркин манфаатлар) деб номлаганлар.

Ушбу чиройли суннатнинг мисоллари жуда кўп бўлиб уларни ҳисоблаш қийин. Улардан айримларини санаб ўтамиз, дин ёки ҳаёт ёки бошқа манфаатларни рўёбга чиқарадиган янги илм ва маърифат дарсликлари, шориъ ўрнатган тартибга мувофиқ Ислом манфаатларига ҳизмат қиладиган муассаса ва олийгоҳлар тиклаш, ушбу манфаатлардан бирини ниҳоясига етказиш учун зарурат ёки ҳожат талаб қиладиган учрашув ва конференциялар, анжуманлар ташкил қилиш каби ишлар айтилган ушбу чиройли суннатга мисол бўлади.

Биз яна биламизки, ушбу чиройли суннатга мисол бўладиган нарсалардан бири ҳижрий йил бошланиши, Мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари, исро ва меърож хотираси, Макка фатҳи хотираси каби шунга ўхшаш дин манфаатига олиб борадиган, яхшиликни рўёбга чиқарувчи муайян йиғин ва муносабатлар вақтида мусулмонларни тўпланишларидир. Ушбу тўпланишлар зарурат даражасида бўладими ёки эҳтиёж ёки такомиллаштириш даражасида бўладими, унинг фарқи йўқ. 

Ҳал қилиниб охирига етказилган ишлардан бири, бу амалларнинг ҳаммаси манфаат рўёбга чиқарган совғани вайрон қиладиган ёки ўзидан олдинги манфаатга зарар етказадиган зарарли излар келтириб чиқармаслик шартидир.

Бу нарса биз бидъатлар зикрига киришаётганимизда ва у билан курашиб ундан одамларни қайтараётган вақтимизда эътиқод қиладиган ўринбосари йўқ илмий услубдир.

Мусулмонларни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидлари ва шунга ўхшаш муносабатлар билан йиғилиб тўпланишлари бидъат деб аталмайди. Чунки бу ишни ташкил қилаётганларнинг ҳеч бирлари бу иш дин жавҳарининг бир бўлаги ва бу унинг моҳият ва асослари қаторига киради, – деб эътиқод қилмайдилар. Шунингдек, улар бунга эътиборсиз муносабатда бўлинса, ,эътиборсизлик қилган кишилар гуноҳкор бўлади, деб ҳам ўйламайдилар.

Албатта, бу ижтимоий фаоллик бўлиб диний яхшиликни рўёбга чиқаришни намоён қилади. Агар улар шундай деб ўйлайдиган бўлсалар, унда бу иш ҳам бидъат бўлади.

Кейин мавлид учун йиғилиб тўпланишлар агар буларни ташкиллаштиришда ҳалокатга бошлайдиган нарсалардан ҳоли бўлса ва яхшиликни бузишга олиб борадиган нарсаларни тўғрилаш риояси қилинадиган бўлса, ёлғон суннат деб ҳам айтилмайди.

Тўғри, мавлиди шариф қиссасини эшитиш учун одамларнинг тўпланишлари нубувват асридан кейин пайдо бўлган иш, балки олдин бўлмай фақат олтинчи ҳижрий асрнинг бошларида зоҳир бўлган нарса, лекин бунинг ўзи уни бидъат деб аташга кифоя қиладими. Шунинг ўзи уни Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бизнинг ушбу ишимизда унда бўлмаган нарсани пайдо қилса, унинг иши рад қилинади», – деб айтган сўзлари остига киритилишга етарлими?. Ундай бўлса улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан кейин пайдо бўлган ҳаётларидаги барча нарсалардан кучлари етса, воз кечиб ажралсинлар. Чунки уларнинг барчаси ҳам кейин пайдо бўлган «бидъатлар»дан-ку!

Мен одамларга ҳайрон бўламан, улар бир исломий конференциядан бошқасига ўтиб борадилар ва у ерда баҳс-мунозара қилувчилар ҳамда ҳизматчи иштирокчиларни ўртага чиқарадилар-у, аммо уни ўзлари ўйлаётган маънодаги охирги «бидъатлардан» эканини эсламайдилар. Бу билан мусулмонларнинг мавлид ёки шунга ўхшаш муносабатлар билан тўпланишлари ўртасида заррача фарқ йўқ.

Эй ҳудо, бу конференцияларга фойда ҳам, натижа ҳам бермайдиган жуда кўп ортиқча моллар сарф қилинади, гоҳида Аллоҳ азза ва жалла рози бўлмайдиган ишлар ҳам маълум бўлиб қолади.

Кимнингдир уйида ёки масжидларда Расулуллоҳнинг туғилишлари ёки ҳижрат қилишларини эслаб нишонлаш учун мусулмонларнинг бир жамоаси йиғилган пайтда бу бойликлардан ҳеч нарса ишлатилмайди. Лекин агарда улар мавлид ёки шунга ўхшаш ишлар ҳақидаги гаплар олдига қўйилсалар, уларни ҳаяжонга тушиб безовта бўлганларини ва уни нишонлаш учун тўпланишни бидъат ва залолат дея сифатлаётганларини кўрасиз.

Ўйланг, агар бу тўпланишлар айни пайида конференциялар ҳалқасига қўйиладиган бўлса, унга турли ўлкалардан одамлар чақирилиб ортиқча молу дунё сарф қилинади. Энди у мана шу ортиқча нарса билан ёлғон бидъатдан яхши амалга ўзгариб қоладими?

Изоҳ беришнинг ҳожати йўқ, мен бу янгиликлар турли бўлишига қарамай улардан бирортасини инкор қилмайман. Балки бир вақтнинг ўзида уларга чақирмайман ҳам.. Чунки улар ўз ортидан келувчи натижалар нурига қараб қабул қилинадиган ёки воз кечиладиган ишлар саналади. Улар ўзи турган идиш рангини олган сув кабидир.

Ислом шариатининг аҳкомлари инсонлар янгидан бошлайдиган бошқа иш ва одатларга фақат ушбу қоидага биноан жорий қилинади.

Мен Сурия ўлкасининг бир ҳудудидаги масжидларнинг бирида ўзим иштирок этган мавлидни эслайман. Унинг натижаси нақд эди. У ерда ҳозир бўлганларнинг айримлари қилиб қўйган ёмон ишларига тавба қилганликларини билдирар, бошқалари ўзлари юз бурган ёки шаънини беҳурмат қилган ибодатларни бажаришни бошлаганларини эълон қилиб Қуръон ўрганиш билан шуғулланар, яна бошқа кишилар ўз бўйинларидаги дўстларининг ҳақларини ўз эгаларига қайтариб топширар, масжиддан чиқмай туриб бир-бирларига аҳд бериб ишонч билдирар эдилар... Энди ўйланг: Ислом шариатининг қайси бир мезонига асосан бу каби йиғинларни узоқлашиш лозим бўлган залолат деб бўлади.

«Ислом барча инсоний жамиятлар бошпанаси, нима учун ва қандай?» номли китобдан Эшонгузар жоме масжиди имомғхатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси

26 ноябрь 2016 йил

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Эй Аллоҳ Фақат Ўзингга ибодат қиламиз, фақат Ўзингдан ёрдам сўраймиз. Тўғри йўлга ҳидоят қилгин. Адашган ва ғазабга учраганлардан давоми...

00:28 / 08.04.2019 6660
Тошкент Давлат Тиббиёт Институти, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги қошидаги Кардиология ИТИда  таҳсил олган, кардиолог, олий тоифали терапевт, давоми...

09:59 / 28.02.2017 5425
 «Жоним болам Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга ҳаракат қил. Агар еяётган овқатимни бехосдан тўкиб қўйсам, кийимларимни давоми...

09:31 / 29.12.2016 3891
      Бугунги кун инсонининг энг катта ва бирламчи муаммоси вақтни бошқара олмай, уни тўғри тартибламаслигидир. Вақт  кетдими, асло ортга қайтариб бўлмайдиган давоми...

01:18 / 04.03.2017 3639