Сизга лойиқ уммат эмасман (5 мақола)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

СИЗГА ЛОЙИҚ УММАТ ЭМАСМАН

  Тунлар бедор сизни кутмасам, Сизни дея кўзёш тўкмасам, Суннатингиз тирилтирмасам, Сизга лойиқ уммат эмасман!   Қалбимда бир ғалаён турса, Бу ғалаён кўп нолон қилса, Нафсим менга ҳукмрон бўлса, Умматликка лойиқ эмасман!   Ногоҳ келиб турсангиз зимдан, Ажратолмай хаёлни чиндан, Сизни кўриб танимай турсам, Сизга лойиқ уммат эмасман!   Хаёл қилгин, эй нафсим, бир он: Расуллуллоҳ келсалар шу дам. Кўзларига боқолмас бўлсам, Унга лойиқ уммат эмасман!   Мен бир ожиз, гуноҳкор банда, Маъсиятга кўмилган онда... Шу ҳолимни кўрганингизда – Сизга лойиқ уммат эмасман! Ота-онам дилин оғритсам, Гуноҳлардан тийилмас бўлсам. Дунёни деб, Ҳақ йўлдан кечсам, Сизга лойиқ уммат эмасман!   Ибодатга шошилмас бўлсам, Киши кўнглин ноҳақ ранжитсам... Нафсим учун виждондан кечсам, Сизга лойиқ уммат эмасман!   Гар  тақдирга рози бўлмасам, Илм олиб, амал қилмасам... Қуръон ўқиб ҳузур топмасам, Сизга лойиқ ворис эмасман!  

Шодия РАҲМАТУЛЛОЕВА,

 Хадичаи Кубро номли ўрта-махсус

Ислом  билим юрти 4-босқич талабаси

Мавзуга оид мақолалар
Сафийя онамизнинг оталари исми Ҳуяй ибн Ахтаб ибн Саъяҳ ибн Саълаба ибн Убайд ибн Каъб ибн Хазраж ибн Абу давоми...

13:45 / 16.03.2017 6322
embedhttpswww.youtube.comwatchvB574gPRaoYAembed

12:50 / 30.03.2017 4867
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ Қуйида Ислом миллати олимлари бўлмиш Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит АлКуфий, Абу давоми...

14:02 / 08.11.2016 6280
embedhttpswww.youtube.comwatchv0NsCYlLmVJ4embed

14:20 / 08.09.2017 4789