Сизга лойиқ уммат эмасман (6 мақола)

0 271

СИЗГА ЛОЙИҚ УММАТ ЭМАСМАН

 

Тунлар бедор сизни кутмасам,

Сизни дея кўзёш тўкмсам,

Суннатингиз тирилтирмасам –

Сизга лойиқ уммат эмасман!

 

Қалбимда бир ғалаён турса,

Бу ғалаён кўп нолон қилса,

Нафсим менга ҳукмрон бўлса –

Умматликка лойиқ эмасман!

 

Ногоҳ келиб турсангиз зимдан,

Ажратолмай хаёлни чиндан,

Сизни кўриб танимай турсам –

Сизга лойиқ уммат эмасман!

 

Хаёл қилгин эй нафсим, бир он:

Расуллуллоҳ келсалар шу дам.

Кўзларига боқолмас бўлсам –

Унга лойиқ уммат эмасман!

 

Мен бир ожиз, гуноҳкор банда,

Маъсиятга кўмилган онда…

Шу ҳолимни кўрганингизда –

Сизга лойиқ уммат эмасман!

Ота-онам дилин оғритсам,

Гуноҳлардан тийилмас бўлсам.

Дунни деб, Ҳақ йўлдан кечсам –

Сизга лойиқ уммат эмасман!

 

Ибодатга шошилмас бўлсам,

Киши кўнглин ноҳақ ранжитсам…

Нафсим учун виждондан кечсам –

Сизга лойиқ уммат эмасман!

 

Гар  тақдирга рози бўлмасам,

Илм олиб, амал қилмасам…

Қуръон ўқиб ҳузур топмасам –

Сизга лойиқ ворис эмасман!

 

Шодия РАҲМАТУЛЛОЕВА,

 Хадичаи Кубро номли ўрта-махсус

Ислом  билим юрти 4-босқич талабаси

Баҳам кўринг

Leave A Reply