Танлов
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Бизларни яхшиликлар узра жаъм қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога Ўзига лойиқ ҳамду санолар бўлсин! Набийимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб дуруду саловотлар бўлсин! Аҳли байтлари ва саҳобаи киромларига Аллоҳнинг розилиги бўлсин!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Ҳар йилги анъанамизга кўра, бу йил ҳам Рабиул аввал ойи кириб келиши муносабати билан танлов ўтказиш ниятидамиз. Шоядки, танлов сабаб саодат асри ҳақидаги илмларимиз янада бойиб, муборак давр қаҳрамонларидан ибрат ҳамда манфаатлар олсак.

Бу галги танловимизни «Нурли аср қаҳрамонлари» номи остида тарихнинг энг саодатли саҳифаларини ёритишда хизмат қилган саҳобаи киромлар ҳаётлари ҳақида тест тарзида бўлиб ўтишини истадик. Танлов иштирокчилари қуйида бериладиган саволларга Рабиул аввал ойининг 10-кунига (10 декабрь) қадар жавоб юборишлари лозим. (Иштирокчилар тўплаган баллар тенг келиб, ғолибни аниқлашда қийинчилик туғилса, ким аввал юборгани ҳамда бир мартада сифатли ечилгани каби жиҳатлари ҳисобга олинади). Жавобларни мактуб орқали (ёки telegram, whatsapp, facebook кабилардан) юборишингиз керак.

Ғолибалар Устозамиз Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг дуолари билан бирга махсус совғаларига эришадилар. Аллоҳ таоло ушбу танловни барчамизга ҳам осон ҳам манфаатли қилсин!

 

forum.muslimaat.uz

манзил: http://muslimaat.uz/forum/

Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли опасингиллар Бутун оламга раҳмат соясини солиб келган улуғ Рамазон ойи Сизга ва Сизнинг давоми...

07:07 / 09.02.2017 5710
gallery linkfile ids8283,8284,8285,8286,8287,8288,8289,8290,8291,8292,8293,8294,8295,8296,8297,8298,8299,8300,8301,8302,8303,8304,8306,8308,8309,8310,8311,8312 Бугун «Ҳилолнашр» давоми...

12:44 / 07.02.2017 8298
     Шайх ҳазратларини таниганимга ҳали кўп бўлмаганди. Ҳазратни илк бор «Иймон» китоби орқали таниганман. давоми...

05:54 / 05.02.2017 5603
Пайғамбарлар Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари ёки Расулуллоҳ, давоми...

01:37 / 28.12.2016 2802