ТАЪЗИЯ

0 1 244

 

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

ТАЪЗИЯ

«Иннаа лиллааҳи, ва иннаа илайҳи рожиъун»
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз»

  «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси ҳамда «Ислом.уз» портали Аҳмаджон ҳожи Раҳматуллоҳ ўғли Саидовнинг вафот этганларини чуқур қайғу билан маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари ва барча яқинларига самимий таъзия изҳор этади.

Аҳмаджон ҳожи домла кўп йиллар давомида Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси Хоразм вилояти вакили, Хоразм вилояти қозиси лавозимида ишлаган, умрини динимизнинг ривожи, ёш авлоднинг диний таълимига бағишлаган инсон эдилар.

Аллоҳ таоло Аҳмаджон ҳожи домланинг тортган дардларини гуноҳларига каффорат айласин, Ўз раҳматига олиб, афву мағфират қилсин, охиратларини обод қилсин, ортларидан қолган барчага: аҳлу аёллари, фарзандлари, сафдошлари, шогирдларига сабру жамил ато қилсин!

 

muslimaat.uz

Баҳам кўринг

Leave A Reply