Аёллар фиқҳи

0 556

САВОЛ: Таҳорат қилиш чоғида таҳорат синиб қолса қайтадан таҳорат қилинадими?

ЖАВОБ: Таҳоратни синдирувчилари комил таҳоратни синдирганидек, охирига етмаган таҳоратни ҳам синдиради. Шунинг учун таҳоратни янгитдан бошлаши вожиб бўлади.

سَبَبُهَا ( الْحَدَثُ ) فِي الْحُكْمِيَّةِ ، وَهُوَ وَصْفٌ شَرْعِيٌّ يَحِلُّ فِي الْأَعْضَاءِ يُزِيلُ الطَّهَارَةَ

Таҳоратни вожиб қилувчи сабаблар бетаҳоратликдир. У шаръий сифат бўлиб аъзоларга тушади ва таҳоратни кетказади Раддул-Муҳтор.

САВОЛ: Тўйиб сув ичган одам шу сувни ўзини қай қилса таҳорати синадими?

ЖАВОБ: Сув бирор нарсага аралашмай соф ҳолда чиққан тақдирда ҳам оғизни тўлдирадиган миқдорда бўлса таҳоратни синдиради. Шунингдек эмизикли бола онасини эмибоқ қусиб юборса, унинг миқдори оғзини тўлдирадиган даражада бўлса, сийдиги каби нажосат ғализа ҳисобланади. Оғиз тўла миқдорда бўлмаса, нажосат ҳисобланмайди ва теккан нарсасини ҳам нопок қилмайди.     Дуррул-Муҳтор

САВОЛ: Бадандаги тошма, яралардан чиққан нарса сабабидан таҳорат синадими?

ЖАВОБ: Чиққан нарса оқадиган миқдорда бўлса, таҳоратни синдиради. Бу миқдорда бўлмаса, таҳоратни ҳам синдирмайди, нажосат ҳам ҳисобланмайди.

 

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply