2019 йилги ҳаж мавсумининг илк чақалоғи туғилди

0 114

Саудия Арабистонига ҳаж учун ташриф буюрган ҳиндистонлик жуфтлик фарзандли бўлишди. Саудия Арабистони оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу 2019 йилги ҳаж мавсумининг илк чақалоғи.
Ота-онасининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак шаҳарларига муҳаббатлари ифодаси ўлароқ янги туғилган қизалоққа «Мадина» деб исм қўйилди.
Ҳар йили ҳаж мавсумида ўнлаб чақалоқлар туғилади. Бу йилги ҳаж мавсуми 9-14 августга тўғри келиши хабар қилинган.

Баҳам кўринг

Leave A Reply