Ён қўшни – жон қўшни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халқимизда шундай мақол бор:«Ҳовли олма – қўшни ол!».Бу мақолнинг замирида бебаҳо ҳикматлар мавжуд. Қўшнинг тинч бўлса, сен ҳам тинч бўласан. Агар қўшнингнинг уйида нотинчлик бўлса, бунинг таъсири сени ҳам четлаб ўтмайди. Қўшниларнинг ўзаро аҳил-тотувлиги жамиятнинг тотувлигини таъминлайди. Бир-бирлари билан уришиб, ёқа бўғишиб юрган қўшниларни кўрганда ажабланамиз. Уларга нима етмаётган экан? Талашиб юрган нарсалари эса арзимаган дунё матоҳлари ёки болаларнинг ўртасидаги кичик жанжаллар. Бу ҳолга тушишликлари, маҳкамадан-маҳкамага бир-бирларининг устидан шикоят ариза кўтариб юришлари қандай ҳунук ҳолат?!

Исломда қўшничилик ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар беқиёсдир. Ҳеч қайси бир дин Ислом қўшничиликка эътибор қаратганидек эътибор қаратмаган десак, янглишган бўлмаймиз. Ислом бизга шундай таълим беради:

• Қўшнингга тилинг билан ҳам, қўлинг билан ҳам азият берма. • Ҳаттоки қўшнинг яҳудий бўлса ҳам, унга яхшилик қил. • Қўшнинг динсиз бўлса, уни ширин насиҳатлар билан ҳақ йўлга даъват қил. • Уйингни қўшнининг уйидан унинг рухсатисиз баланд қурма. • Қўшнинг касал бўлса, ҳолидан хабар ол. • Қазо қилса, жаноза сафида бўл. • Фақир ва муҳтож бўлса қўлингдан келганича ёрдам бер. • Уйингда ширин таомлар пишириб қўшнингга озор берма. Агар шундай қиладиган бўлсанг, қўшнингга ҳам олиб чиқ.

Бу каби қўшничиликка доир қоидаларни санайверишимиз мумкин. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жибрил менга ҳамиша қўшни ҳақида васият қилар эдики, мен яқинда қўшнига мерос берилади», деб ўйлардим».

Ҳасан Басрий айтади:« Қўшнидан азиятни тийиш яхши қўшничилик эмас. Яхши қўшничилик, қўшнидан бўлган азиятга сабр қилишликдир. Қўшни қариндош ва мусулмон бўлса, улар учун қариндошлик ҳаққи, Ислом ҳаққи ва қўшничилик ҳақлари бор. Иккита ҳаққи бори мусулмон қўшнидир. Унда Ислом ҳаққи ва қўшничилик ҳаққи бор. Аммо битта ҳаққи бор қўшни ғайридин қўшнидир. Унинг қўшничилик ҳаққи бор.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қўй сўйганларида яҳудий қўшнига ҳам қўйнинг бир бўлагини олиб чиқишликларини буюрганлар. Аллоҳ таоло «Нисо» сураси 36-оятида шундай амр қилади: Аллоҳга бандалик қилинглар, унга ҳеч нарсани шерик қилманглар ва ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳнинг ҳузурида дўстларнинг яхшиси ўз дўстига яхшилик қилганидир, Аллоҳнинг ҳузурида қўшниларнинг яхшиси ўз қўшнисига яхшилик қилганидир», деганлар.

Мавзуга оид мақолалар
1. Эрталаб ва кечқурун тишларингизни лимон шарбати билан тозаланг агар милклар илвираб кетмаган бўлса. давоми...

06:33 / 25.11.2016 2998
Баъзи саҳифаларни Қуръон оятлари билан номлаш ҳам ўша оятларга ҳурматсизликдир. Шундан келиб давоми...

05:32 / 20.04.2019 2393
ЖУФТЛАР «ЖАНГИ»  Эрхотин орасида хилоф ва тушунмовчиликлар бўлиб туриши янгилик эмас. Ҳар замон ва ҳар давоми...

11:59 / 22.05.2017 9653
Ассалому алайкум    muslimaat.uz сайти қошидаги forum.muslimaat.uz да ўтказилган сийрат ойига бағишланган танловимиз ўз давоми...

04:32 / 07.12.2017 3583