АЁЛЛАР ФИҚҲИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АЁЛЛАР ФИҚҲИ

Савол: Замзам билан таҳорат қилиш жоизми?

Жавоб:

فلا ينبغي ان يغسل به ثوب نجس ولا ان يغتسل به جنب ولا محدث ولا في مكان نجس ويكره الاستنجاء به وكذا ازالة النجاسة الحقيقة من ثوبه او بدنه حتى ذكر بعض العلماء تحريم ذلك.

«У (замзам) суви билан нажас кийимни ювиши, жунуб ғусл қилиши, бетаҳорат таҳорат қилиши, нопок жойда туриши лойиқ бўлмайди. У билан истинжо қилиш макруҳ. Шунингдек, у билан ҳақиқий нажосатни кийим ва бадандан кетказиш ҳам макруҳ саналади. Ҳатто, баъзи уламолар ҳаром деганлар» (Иршодус- сорий).

Таҳоратлик, пок ҳолатда фақатгина баракот ҳосил қилиш учун замзам суви билан таҳорат қилса ёки ғусл қилса, жоиз. Шунингдек, кийимини баракотли бўлиши учун замзамга  ҳўллаб олса, жоиз. Лекин таҳоратсиз киши ёки жунуб киши замзам суви билан ундан бошқа сув бўла туриб таҳорат ёки ғусл қилиши макруҳдир. Бадани ва кийимидаги нажосатни, кирни замзам билан кетказиш макруҳдир. Баъзи қавлларга кўра, ҳаромдир. Шунингдек, у билан истинжо қилиш ҳам жоиз эмас (Иршодус-сорий).

САВОЛ: Таҳоратдан сўнг баъзи аъзосини ювган-ювмаганлигида шак қилиб қолса, нима қилади?

ЖАВОБ:

а) таҳорат чоғида бирор аъзосини ювган-ювмаганлигида, масҳ қилган-қилмаганлигида иккиланиб қолса, бу умрида биринчи бор бўлаётган бўлса, ювадиган жойини ювиб, масҳ қиладиган жойини масҳ қилиб олади. Агар одат бўлиб қолган бўлса таҳоратини давом эттираверади. Шак қилган аъзосини ювиши ёки масҳ тортиши фарз бўлмайди («Бадойиъ»);

б) таҳорат қилиб бўлиб иккиланса, хоҳ биринчи бор бўлаётган бўлсин, хоҳ одат бўлиб қолган бўлсин, эътибор қилмайди. Қайтадан ювиши фарз бўлмайди;

в)  таҳорат қилганлиги аниқ эсида бўлиб, кейин таҳорат синган, синмаганлигида иккиланиб қолса, таҳорати бор, деб ҳукм қилинади, қайта таҳорат олиши фарз эмас. Бунинг акси ўлароқ, таҳорати кетганлиги аниқ бўлиб, кейин таҳорат қилган, қилмаганлигида иккиланиб қолса, таҳорат қилиши фарз бўлади. Қоидага биноан, «аниқ» нарса «шак» билан бекор бўлмайди;

г) таҳорат қилганлиги ҳам, таҳорати кетганлиги ҳам аниқ бўла туриб, қай бири аввал содир бўлганлигида иккиланса, таҳоратли, деб ҳукм қилинади.

Юқоридаги суратларни барчасида шак қилаётган томоннинг кейинчалик қайсидир бири аниқ маълум бўлиб қолса, ўшанга қараб ювиш тутади.

     
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло муборак каломида айтади  ٩٧   «Унда очиқ аломатлар ва мақоми давоми...

15:51 / 11.03.2017 4546
Саудия Арабистонидаги Кабапўш кисва  тикилувчи фабрика Япониядан келтириладиган янгича ускуналар билан давоми...

02:20 / 09.02.2017 5566
Мавлид.  Расулуллоҳ  соллалоҳу алайҳи васалламнинг бир нечта исмлари бўлиб, уларнинг биринчиси ва энг давоми...

07:27 / 21.11.2017 2783
  Германиядаги мусулмонлар фарзандлик бўлишди. Суннатга эргашган ҳолда, ота боласининг сочини етти кунда давоми...

16:22 / 19.01.2017 3319