2 апрель – Халқаро болалар китоби куни

0 94

Ушбу кун 1967 йилда Халқаро болалар китоби бўйича кенгаш – IBBY томонидан таъсис этилган. Байрам санаси сифатида эса 2 апрель 1805 йилда туғилган даниялик машҳур болалар ёзувчиси Ханс Кристиан Андерсеннинг таваллуд санаси асос қилинган.
Баҳор ойининг иккинчи ойида Халқаро болалар китоби куни муносабати билан жаҳонда кўплаб янги болалар адабиёти нашрларининг чоп этилиши, йирик китоб ярмаркаларининг ўтказилиши ҳам анъана тусига кирган.
Ўзбекистонда ҳам бу кун кенг нишонланади ва турли тадбирлар ўтказилади. Мисол учун 2016 йилда «Фарзандимга китоб совға қиламан» акцияси бўлиб ўтган.

Баҳам кўринг

Leave A Reply