Илтижо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илтижo

«Аллоҳ» десам, ҳузур-ҳаловат туйдим, Аҳлуллоҳларга дўст айлагил, Роббим. Ислом-ла умматни азиз эт, шу  – оҳим, На қилай, Расулинг ишқида ёнсам?   Иймоним яйрайди, яхшилик қилсам, Муҳаббатим асра, илм аҳлин севсам. Билиб гуноҳ қилмоқ қанчалар ёмон? Тилим куйсин, агар ёлғон сўз десам.   Қанчалар саодат саждага бормоқ, Савобга шошилсам, зикринг-ла юрсам. Улкан савоб эрур муҳтожга бермоқ, Қўлим синсин, етим ҳаққини олсам!   Осийларга танитсам ҳамиша ҳақни, Ўзингга талпиниб, ҳидоят топсам. Одамлар, ажратинг қорани, оқни, Оёқларим синсин, гуноҳга юрсам.   Ё Аллоҳ, ҳалолдан ризқ бергин Ўзинг, Қўллагил, ўзгага муҳтож этмагин. Барокат-ла ўтсин ҳар битта куним, Оғзим куйсин, билиб ҳаромни есам.   Мазмунли умр бер – ўтай иймон-ла,     Ризоингни истаб, гуноҳдан қочсам. Қайда бўлмай, доим юриб зикринг-ла: Тоатда, шукрда, саждада ўлсам…

Фарҳодбек Жўраев

     
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бизни эзгу ишлар устида жам қилган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамдлар бўлсин Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

22:16 / 25.02.2017 4440
Бугун 30 апрель 2019 йил санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юртининг 20 нафардан ортиқ талаба қизлари Сулаймон Жамзурийнинг Туҳфатул давоми...

06:26 / 01.05.2019 3036
     Ассалому алайкум   «Muslimaat.uz» сайти ходималари сиз, азизаларга туҳфа ўлароқ, ажойиб ижодкор, гўзал қалб соҳибаси, халқимизнинг суюкли шоираси давоми...

09:28 / 28.02.2017 5979
Бир куни доктор ҳузурига бориб, фарзандларимни бирбирини уришидан шикоят қилдим. Шунда доктор, отаона бола учун кўзгу, замонавий тил билан айтганда, бола моделни давоми...

06:13 / 28.12.2016 3424